O'zLiDeP депутати тахиятошлик отахоннинг уйини томини ёпиб беришда кўмаклашди
22.09.2020, 10:18
Халқ депутатлари Тахиятош туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Азат Матмуратов ҳам халқ хизматига бел боғлаганлардан. Тахиятош тумани “Орайлық” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2 гуруҳ ногирони Егенбай ота Матжанов анча йиллардан буён ушбу маҳаллада яшаб келмоқда.
Фахрий отахон 1980-1985 йиллар оралиғида “Тахиятош-Дон маҳсулотлари” корхонасида станокта ишчи бўлиб юрган пайтида беҳостон иш вақтида жароҳатланган. Шундан бери уйда ишсиз, ногиронлик нафақаси билан кун кечиради.
Турмуш ўртоғи ва битта фарзанди билан икки хонали уйда яшайди. Ёғингарчилик бошланди дегунча, томдан чакки ўтиб, баҳордан аранг чиқишади. Халқ вакили кекса отахон билан юзма-юз мулоқот қилиб, унинг яшаш шароити билан яқиндан танишди, муаммоларини ўрганди. Нуроний отахон эса уйини томини ёпишга маблағи йўқлиги, шунга ёрдам беришини сўради.
Ҳар доим сайловчилар ишончини оқлашга ҳаракат қиладиган депутат бу сафар ҳам савоб ишга қўл урди. Халқ ноиби ўзи раҳбарлик қиладиган Ободонлаштириш бошқармаси туман бўлими вакиллари билан отахоннинг бошпанаси томини шифер билан ёпишга ёрдамлашилди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг