O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши фаолиятининг қайси йўналишларида оқсоқлик кузатилмоқда?

22.09.2020, 10:22

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши фаолиятининг қайси йўналишларида оқсоқлик кузатилмоқда?

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати  - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент вилояти Кенгашининг II мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоконференция алоқа шаклида ўтказилган йиғилишда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури доирасида партиянинг Комплекс чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди ва навбатдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда партия тузилмалари томонидан ўтган даврда қилинган ишлар сарҳисоб қилинар экан, аниқ ва таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Партиянинг депутатлик гуруҳлари билан ишлаш борасида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари томонидан ўтган давр мобайнида электорат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жами 834 та депутатлик сўровлари юборилган. Сўровларнинг амалда 745 тасига жавоб олинган бўлса, 89 таси (10,7 фоиз)га сўровларга жавоб кутилмоқда, 54 та мансабдор шахсларнинг ҳисоботи эшитилди. Бундан ташқари Вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари сессияларига жами 63 та таклиф киритилган. Шундан, 49 та таклиф юзасидан Кенгаш қарори қабул қилишга эришилиб, 20 таси бўйича қарор лойиҳа тайёрланган.

Шу билан бирга ўтган давр мобайнида партия сафи янада кенгайтирилиб, қуйи бўғинлар сони 951 тага, аъзолар эса 87,2 минг нафарга ортди.

Муҳокамалар давомида партиянинг энг муҳим бўғинларидан бири бўлган ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳаларини рўёбга чиқариш, ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида аҳамият берилди. Бу борада 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига вилоятда “Ёшлар қаноти” таркибида 38 220 нафар ёшлар бирлашган бўлиб, улар жами партия аъзоларининг 52 фоизини ташкил қилади. Агар қиёсий таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2010 йилда партия кадрлар заҳираси таркибида ёшлар улуши 38,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2014 йилда 43,6 фоиз, 2020 йилда эса 59,8 фоизни ташкил этмоқда.

Кадрлар заҳирасини ёшлар ҳисобига кенгайтириб бориш O'zLiDePнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Масалан, Тошкент вилоятидан 2019 йилда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига 2 нафар, туман ва шаҳар Кенгашларига 48 нафар, жами 50 нафар ёш депутатлар сайланди.

Бундан ташқари, партия хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, аёлларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этишга ҳам жиддий эътибор қаратди. Жумладан, “Аёллар қаноти” ташаббуси билан жорий йилнинг 8 ойида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида 322 та партиявий тадбирлар ташкил этилиб, уларда 5 мингдан зиёд хотин-қизлар қамраб олинди.

Қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтган йиғилиш сўнггида кун тартибидаги ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ахрор Тўйчиев,

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    828
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+