O'zLiDeP депутати 20 нафар яккабоғлик ишсиз йигит-қизни ҳомийликка олди

22.09.2020, 14:59

O'zLiDeP депутати 20 нафар яккабоғлик ишсиз йигит-қизни ҳомийликка олди

Яккабоғ туманида фаолият кўрсатаётган “Сетора Имкон Плюс” нодавлат ўқув муассасаси раҳбари, O`zLiDeP туман Кенгаши депутати Наргиза Саломова ҳудуддаги 20 нафар “Темир дафтар”га кирган ишсиз ёшни ҳомийликка олди. Уларнинг 10 нафари шу йил мактабни битирган ўқувчилардир.

- Яқинда бўлиб ўтган Қашқадарё вилоят Кенгаши сессиясида вилоят раҳбари Зойир Мирзаев фарзанди мактабни битираётган ота-оналарга Мурожаат йўллади, ҳар бир депутатга 5 нафардан ишсиз ёшни бандлигини таъминлаш таклифини билдирди - дейди Наргиза Саломова. –Ишсиз ёшларни 18 йўналишда касб-ҳунарга ўқитиш имконияти яратилган бизнинг нодавлат таълим муассасамиз ҳунар ўрганишга иштиёқи баланд битирувчилар учун жуда қулай имкониятдир. Бизда ишсиз ёшларга тикувчилик, сартарошлик, элита парда тикувчи дизайнер, ёшларни оилага тайёрлаш, уй ҳамшираси, пазанда ва бошқа касб-ҳунарлар ўргатиб келинмоқда.  Фаолият бошлаганимиздан то ҳозирга қадар 19 минг нафар ишсиз ёшлар касбга ўргатилди. Шундан 2000 нафари кам таъминланган оилалар фарзандлари имтиёзли тарзда ўқитилди.

Халқ вакилининг фикрларига кўра, ҳомийликка олинган 20 нафар “Темир дафтар”га кирган оилалар фарзандлари имтиёзли тарзда ўқиб чиққанидан сўнг бир қисми шу ўқув муассасасига ишга жалб қилинади. Қолганлари эса депутат кўмагида бошқа корхона ва ташкилотларда иш бошлаши учун имконият яратилади.

Наргиза Саломова Қашқадарёдаги тажрибали тадбиркор аёллардан саналади. У 2019 йилда Президент саврини учун ўтказилган анъанавий “Ташаббус” кўрик-танловида аҳолига хизмат кўрсатиш йўналишида ғолиб чиқиб,”Спарк” автомобили билан мукофотланган эди.

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    955
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+