Ширин шаҳрида O`zLiDeP “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг янги таркиби тасдиқланди

22.09.2020, 16:51

Ширин шаҳрида O`zLiDeP “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг янги таркиби тасдиқланди

O`zLiDeP Ширин шаҳар Кенгаши томонидан “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилди. Конференция ишида вилоят ва шаҳар Кенгаши аппарати ходимлари, депутатлар, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, “Ёшлар қаноти” ва партия фаоллари иштирок этди.

Конференцияда дастлаб “Ёшлар қаноти”нинг ўтган даврда амалга оширган ишлари ва келгусида режалаштирилган вазифалари муҳокама қилинди.

Ҳисобот даврида партия Ширин шаҳар Кенгашида бошланғич партия ташкилотларининг сони 44 та бўлиб, шундан 12 та БПТга ёшлар раҳбарлик қилиб келмоқда. Партия аъзолар сони эса 1722 нафар бўлиб, шундан 743 нафарини 18-34 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

Шунингдек, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси ҳузурида ташкил этилган “Ёшлар парламент”ига “Ёшлар қаноти”нинг 2 нафар фаоли муносиб деб топилди.

Қўлга киритилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган қамчиликлар ҳам муҳокама этилди ҳамда уларни бартараф этиш, “Ёшлар қаноти”нинг ёшлар билан ишлаш самадорлигини янада ошириш, унинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Тадбир давомида “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг янги таркибдаги 15 нафар аъзолари тасдиқланди ҳамда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Малика ҚАЮМОВА,

Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашидаги

O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби

  • Кўрилди
    600
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+