Марҳаматда O’zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг конференцияси бўлиб ўтди

22.09.2020, 17:11

Марҳаматда O’zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг конференцияси бўлиб ўтди

Марҳаматлик ёш фаоллари ташаббусда шижоатли. Илғор ғоялари билан атрофига юзлаб-юзлаб йигит-қизларни жамлаётган бу ёшлар томонидан илгари сурилаётган ташаббусларда юрт ишқи, Ватан тараққиёти, буюк келажак умидлари намоён.

Пандемия шароитлари уларнинг шижоатларини синовдан ўтказди.  Аҳолига далда бўлиш, ортиқча саросимадан халос қилиш мақсадида турли лойиҳаларни, акцияларни тақдим этдилар. Хусусан, замона қаҳрамонларига айланган - тиббиёт ходимларининг фидойиликларига бағишлаб, “Шифокорлар – замонамиз қаҳрамонлари!” шиори остида челленж ташкил қилдилар. Ижтимоий тармоқларда бонг урган мазкур челленжлар ваҳима, қўрқувни енгишга хизмат қилгани бор гап.

 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Мархамат туман  Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи конференциясида айни ютуқлар алоҳида қайд этилди.

- “Ёшлар қаноти” фаоллари тенгдошларини карантин вазиятида уйда қолишга, фойдали машғулотлар билан шуғулланишга чорловчи “Китоб бизнинг дўстимиз!”, “Уйда қолинг!” каби акцияларни ташкил қилдилар, - дейди партия туман Кенгаши ижрочи котиби Муҳаррамхон Гулматова. -  Шунингдек, “Ёшлар қаноти” гуруҳи томонидан  амалга оширилаётган O’zLiDeP кутубхоналари”, “Автотранспортсиз бир кун”, “Хавфсиз интернет” ва “ЎзЛиДеП кубоги” лойиҳалари кўплаб иқтидорли, истеъдоли йигит-қизларни кашф этмоқда. Мазкур акция ва лойиҳалар уларнинг қобилиятларини юзага чиқаришга хизмат қилмоқда.

Конференция давомида йўл харитаси билан танишиб чиққан иштирокчилар томонидан 7 нафар фаол ва ташаббускор ёшлардан иборат Жамоатчилик кенгаши тузилди. Мазкур кенгаш аъзоларининг фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юзага чиқаётган муаммоларни биргаликда ҳал қилишни назарда тутиб, Жамоатчилик кенгаши раислигига гуруҳнинг фаол аъзоси, тадбиркор У.Юсупов номзоди таклиф этилди ва бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Элёрбек АВУЛОВ,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири.

  • Кўрилди
    531
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+