O’zLiDeP депутати томонидан “Чўмбоғич” маҳалласидаги сув қудуғига янги насос ўрнатилди
23.09.2020, 11:54
Андижон туманидаги “Чўмбоғич” махалла фуқаролар йиғини худудида каттагина сув қудуғи бор. Аммо бир неча ойдан буён ушбу сув қудуғи фаолияти тақа-тақ тўхтаган. Сабаби, сув тортиш насоси носоз ҳолга келиб қолган. Аҳоли бу борада аллақачон бир неча мутасаддига мурожаат қилишга улгурди. Ахир сув оби ҳаётку! Аммо бепарволик билан масала ечими ортга сурилавергани ёмон.
Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Жасурбек Режавалиевнинг мазкур ҳудуд муаммоларини ўрганишлари давомида ушбу оғриқли нуқта бош кўтарди. Депутат лоқайд қарамади. Ахир сайловчилари ишончи ҳар недан устунку!
-Депутат ҳеч бир масалага бефарқ қарамаслиги керак, деб биламан, - дейди Жасурбек Режавалиев. – Улар бизга ишонч билдирдиларми, уни оқлаш вазифамиз! Қаранг, шу муаммо ҳақида ўз вақтида билмаганимдан, очиғи, ўзимни койидим. Аҳоли сувсиз қийналганини тасаввур этиш мушкул. Маҳалла фуқаролар йиғини раисига ҳам муаммони ўз вақтида айтмагани учун дакки бердим.
“Насос станциялари ва энергетика бошқармаси”га юборилган депутатлик сўрови ўзини оқлади. Маҳалладаги сув қудуғига янги сув тортиш насоси олиб келинибди. Шу кунинг ўзидаёқ ускуна тўлиқ ишга туширилди.
Сайловчилар мамнун. Депутатга раҳматларини айтиб чарчашмади.
Одинахон Турғунова,
O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
Депутатлар билан ишлаш бўлими мудири.
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг