Спикер ўринбосари Берунийда фермер хўжаликлари фаолияти билан танишди

23.09.2020, 11:56

Спикер ўринбосари Берунийда фермер хўжаликлари фаолияти билан танишди

 Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов ҳудудларда бўлиб, тадбиркорлар, ишбилармонлар ва аҳоли вакиллари билан мулоқот қилмоқда.

Актам Хаитов Қорақалпоғистон Республикасида ҳам бўлиб, учрашувларни Беруний туманидан бошлади.

 Партия етакчиси тумандаги “Шукурулло Бабажанов” фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди.

- Фермер хўжалигимни 2005 йилдан буён бошқариб келмоқдаман, -  дейди хўжалик раҳбари Зокир Бабажанов.  – Фермер хўжалигимиз асосан наслчиликка ихтисослаштирилган. Ҳозирги кунда хўжаликдаги  минг бош наслли моллар Украина, Латвия, Литва, Австрия давлатларидан олиб келинган. Чорва молларнинг озуқаси учун етарли  даражада  ем-хашак  цилоз билан таъминланган. Хўжаликда 50 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган. Пандемия даврида ҳам ишимиз тўхтагани йўқ. Ишчи ходимлар учун барча шарт-шароитлар яратилган, ётоқ жой,  ойликлари ўз вақтида берилади.  

Асосан  аҳоли  учун сифатли гўшт маҳсулотларини етказиб беришда  қўшни Тошкент шаҳри ва  Хоразм вилоятига  ички  бозорларга  импорт  қилинмоқда.

Спикер ўринбосари хўжалик фаолияти билан яқиндан  танишар экан,   у ерда ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ҳозиргидек қийин  шароитда айниқса, куз-қиш мавсумида чорваларнинг озуқа билан таъминланиши, хўжалик учун техникалар, аҳолига сифатли гўшт  маҳсулотларини  етказиб беришдаги  фаолиятини кўздан кечирди.   Суҳбат давомида фермернинг таклиф ва муаммолари, келгуси режалари билан қизиқди. 

Фермернинг истиқболдаги ниятлари улкан. Хўжалик раҳбари фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг ўзида янги зотдор 200 бош наслли чорва молларни олиб келишни режалаштирган. Қолаверса, хўжаликдаги қорамол сонини 3000-4000 бошга кўпайтиришни ният қилган.    

- Ҳақиқатдан ҳам ҳозиргидек мураккаб бир вазиятда аҳолини сифатли гўшт ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда қишлоқ хўжалиги соҳасининг ўрни катта, - деди А.Хаитов. – Айниқса, наслли чорва молларнинг боқилиши, бу ўз навбатида туманда чорвачилик соҳасининг ривожига берилаётган юқори эътибордир.   

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида Спикер ўринбосари  А.Хаитов  фермер хўжалигини  янада кенгайтириш борасида зарур таклиф ва тавсияларини берди.       

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    652
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+