O’zLiDeP “Аёллар қаноти” Самарқандда ишсиз хотин-қизларга семинар-тренинг ўтказди
23.09.2020, 11:58
O’zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши "Аёллар қаноти" ва вилоят хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ҳамкорлигида Самарқанд туманидаги тадбиркор ва фермер хотин-қизлар иштирокида “Бунёдкор аёл” лойиҳаси доирасида “Ўзбек тадбиркор аёли стартапдан экспортгача” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинардан кўзланган асосий мақсад тумандаги тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёш оилалар, тадбиркор ва фермер хотин-қизларга тадбиркорлик сирларини ўргатиш баробарида "темир дафтар"га киритилган ижтимоий ҳимояга мухтож ва кам таъминланган оилалар аъзоларини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилган ҳолда иш билан бандлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг иқтисодий-ҳуқуқий билим даражасини оширишдан иборатдир.
Тадбир давомида соҳа мутахассислари томонидан стартап лойиҳалар ва хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, тижорат банкларидан кредит олиш шартлари, тартиби ва талаблари, бизнесда солиқ сиёсати, пандимея даврида тадбиркорлик субъектлари учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва переференциялар, шунингдек, қишлоқ хўжалигида замонавий технология бўйича мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини етиштиришда тадбиркор хотин-қизларнинг роли ва олдидаги вазифалар тўғрисида маълумотлар берилди.
O’zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши
матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
-
Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
01.03.2024, 22:00
Фикрингизни қолдиринг