Жорий йил якуни ва келгуси йил биринчи чорагида жами 28 та туманда рақамлаштириш бўйича 239 та лойиҳа амалга оширилади

23.09.2020, 12:28

Жорий йил якуни ва келгуси йил биринчи чорагида жами 28 та туманда  рақамлаштириш бўйича 239 та лойиҳа амалга оширилади

Бугун бутун дунёда рақамли технологиялар барча соҳа ва одамлар ҳаётига жадал кириб бораётганлигини ҳар куни кузатяпмиз. Бу йўналишда аллақачон фаолият бошлаган давлатлар тараққий этмоқда. Эскича ишлаш, замонавий инновациялардан ортда қолиш керак эмас энди, бундай ҳолатлар мағлубиятга етаклаши бор гап.

Муҳтарам Президентимиз раислигида куни кеча 22 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида айни масалалар муҳокама марказида бўлганлиги бежиз эмас. Айни вақтда тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш зарурлигини алоҳида таъкидлаган Президентимиз бошчилигида жорий йил якуни ва 2021 йил биринчи чорагига мўлжалланган лойиҳалар ҳам муҳокама этилди.

Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, “Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари рақамлаштиришсиз натижа, ривожланиш бўлмаслигини тушуниб етиши шарт. Барча даражадаги раҳбарлар буни ўзига кундалик вазифа сифатида белгилаб, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши керак”. Уларнинг олдида энди халқнинг манфаатлари учун хизмат қилиш масъулияти билан бирга мазкур жараённи ҳам мукаммал ўрганиш вазифаси ҳам турибди. Жорий йил якунига қадар ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши зарур. Президент бу янгиланишларни одамлар ўз ҳаётида, бюрократия ва коррупция камайгани мисолида, давлат хизматларини кўрсатиш тезлашганида сезиши лозимлигини таъкидлаб, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ойда 2-3 кун фақат рақамлаштириш билан шахсан шуғулланишини белгилади.

Қарангки, келгусида раҳбарлар фаолиятига ҳудудда рақамлаштириш қай даражада йўлга қўйилганига қараб баҳо берилади. Бу соҳада яхши натижа кўрсатган раҳбарларга 30 фоизгача устама жорий қилинишининг белгиланиши эса улар учун рағбат бериши шубҳасиз. Ахир бажарилган меҳнатнинг эътирофидан юксак баҳо борми?

Бундан ташқари, сўнгги уч йилда Президентимиз ташаббуслари билан барча соҳаларда қулайликлар, имтиёзлар кўлами ортди. Масалан, рақамлаштириш орқали ҳам тармоқ ва тизимларга янги имкониятлар тиақдим этилмоқда. Хусусан, жорий йил якунигача 14 ва келгуси йил биринчи чорагида яна 14 туманда одамлар энг кўп мурожаат қиладиган соғлиқни сақлаш, кадастр, ижтимоий ҳимоя, қишлоқ хўжалиги, таълим йўналишларини рақамлаштириш бўйича 239 та лойиҳа амалга оширилади. Бу эса ортиқча оворагарчиликлар, сарсонгарчиликлар, узоқ муддат навбат кутишларга барҳам беради.

Албатта, видеоселекторда кўриб чиқилган масалаларнинг барчаси давлатимизнинг ривожланиши ва халқимиз ҳаётини янада яхшилаш борасидаги ишлар учун хизмат қилади. Бунинг учун эндиликда барча ҳудуд ва тармоқ раҳбарлари олдиларига қўйилган вазифани тўғри тушуниб, дунёқарашини ўзгартириб, айтилган топшириқларга масъулият билан ёндашишлари зарур.

Хуршидахон ХАЛИЛОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    447
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+