Президентимиз фармони хоразмлик фермер аёллар кўнглида шукроналик уйғотди

18.01.2018, 17:17

Президентимиз фармони хоразмлик фермер аёллар кўнглида  шукроналик уйғотди

Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш, бозорни сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аҳолининг харид имкониятларини мустаҳкамлаш мақсадида Муҳтарам Президентимизнинг куни кеча қабул қилган “Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бутун бир Ўзбекистон халқи учун, шу жумладан, фермер аёлларнинг ҳам айни дилидаги гап бўлди десак муболаға бўлмайди. Чунки бозорларимизда озиқ-овқатнинг сифатли ва арзон бўлиши, дастурхонларимизнинг тўкин-сочин бўлишига, шу билан бирга, сифатли озиқ-овқат истеьмол қилиш халқимизнинг соғлигини мустаҳкамлашда ҳам жуда катта ёрдам беради.

Бугунги кунда бир қанча давлатларда озиқ-овқат тақчиллиги туфайли кўпгина уруш, низолар келиб чиқаётган бир пайтда, тинч Ўзбекистонимизни бундан-да яхши яшаши учун, халқимиз фаровонлиги учун Президентимизнинг бундай Фармон ва қарорларнинг қабул қилиниши  ҳар бир Ўзбекистон фуқароси қалбида яна бир бор шукроналик туйғусини уйғотади.

Шу билан бирга эндиликда ушбу Фармонда белгиланганидек озиқ-овқат товарларини импорт қилиш бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга тақдим қилинган индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар, шунингдек, бошқа преференциялар бекор қилингани, носоғлом рақобатнинг олди олингани партиямиз электорати бўлган фермер ва тадбиркор аёлларимизга ўз фаолиятларини янада самарали юритишларига ва кўпроқ натижага эришишларига жуда катта ёрдам беради.

Мушарраф Рахимова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги

ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1636
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+