Самарқандда бўлиб ўтган мулоқотда низоларни судгача ҳал этиш, давлат харидларини ривожлантириш ва бошқа йўналишларда аниқ таклифлар илгари сурилди

18.01.2018, 17:23

Самарқандда бўлиб ўтган мулоқотда низоларни судгача ҳал этиш, давлат харидларини ривожлантириш ва бошқа йўналишларда аниқ таклифлар илгари сурилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партия Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, кенг жамоатчилик вакиллари, турли соҳа мутахассислари, экспертлар, тадбиркор ва ишбилармонлар учун амалий мулоқот ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳалари муҳокама қилинди.

Дастлаб мулоқот иштирокчилари Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини муҳокама этишди.

Йиғилиш иштирокчилари таъкилаганидек, ривожланган мамлакатларда низоларни судгача ҳал этиш механизмидан самарали фойдаланиб келинмоқда. Қонун лойиҳасида амалиётга медиация институтини киритиш, фуқаролик ва иқтисодий судлов ишларини юритишда низоларни ҳал қилиш, яъни тарафлар ўртасида низоларни судгача ҳал қилиш тартибини кенг татбиқ этиш, фуқаролик, меҳнат, оила, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларда медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ этилади.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси мамлакатимизда низоларни мустақил шахслар – медиаторлар иштирокида бартараф этишнинг муқобил усулларини ривожлантириш ҳамда судлар зиммасидаги юкни енгиллаштириш учун ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. 

Низоларни ҳал этишда медиацияни қўллаш вақтни тежаш ва низолашувчи томонларнинг – фуқаролар, ташкилотларнинг, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларининг суд харажатларини қисқартириш имконини беради. Улар юзага келган низоларни судгача олиб бормасдан, адвокатларни жалб этмасдан ва суд муҳокамаси билан боғлиқ давлат божи ва харажатларни тўламасдан ўзаро манфаатли шартлар асосида ўзлари учун қулай жой ва вақтда тез ҳамда арзон ҳал этиш имкониятига эга бўладилар. Бунда томонларда юзага келган низони тез ҳал қилиш имконияти пайдо бўлади. 

Мулоқот давомида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам иштирокчилар томонидан кенг муҳокама этилди. 

Ушбу қонун лойиҳаси муҳокамасида давлат харидлари тизимини босқичма-босқич ривожлантириш, харидлар жараёни очиқлигига хизмат қиладиган механизмларни жорий этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини давлат харидлари жараёнига янада фаол жалб этиш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳаси давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади, амалиётдаги мавжуд қарама-қаршиликлар ва эскирган нормаларни бартараф этади. Қонуннинг қабул қилиниши давлат харидлари тизимининг очиқлиги ва шаффофлигини оширишини таъминлайди, давлат харидларининг аниқ тизими йўлга қўяди.

Тадбирда давомида “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси ҳам кенг муҳокама этилиб, иштирокчилар ўз таклифларини беришди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

МАВЗУГА ОИД:

Қонун лойиҳасига олинаётган таклифлар – унинг мукаммал ишлаб чиқишда муҳим омилдир

Хоразмлик депутатларимиз биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаларига 30 дан ортиқ таклиф берди

O‘zLiDeP фаоллари иштирокида янги таҳрирдаги қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда

Депутатлар қонун лойиҳалари бўйича аниқ таклифлар беришди

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1896
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+