“Ёшлар қаноти”нинг навбатдаги Конференцияси Уйчи туманида ўтказилди

24.09.2020, 11:32

“Ёшлар қаноти”нинг навбатдаги Конференцияси Уйчи туманида ўтказилди

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан туман Ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда Уйчи туманидаги 1 сектор ҳудудида “Ёшлар қаноти”нинг навбатдаги Конференцияси ўтказилди.

Унда партия туман Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг ўтган йиллар давомидаги умумий фаолияти сарҳисоб қилинди ҳамда ушбу жамоанинг ёшлар билан ишлаш самадорлигини ошириш ва унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича фикр алмашилди ҳамда ушбу жамоанинг ёшлар билан ишлаш самадорлигини ошириш ва унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди. 

«Ёшлар қаноти» Жамоатчилик Кенгаши таркиби тасдиқланиб, Кенгаши Конференциясига делегатлар сайланди ҳамда ёшлар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, Жамоатчилик аъзолари ва партия фаоллари иштирокида муҳокама қилинди.

Учрашув якунида партия «Ёшлар қаноти» ва унинг жойлардаги бўлинмалари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни профессионал ва маърифий юксалтириш, уларни кичик бизнес ва тадбиркорликга кенг жалб қилиш, мамлакатда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий, иқтисодий янгиланишларга фаол ёндашувларини шакллантириш, етакчи ва иқтидорли ёшларни аниқлаш ва улар билан бевосита ишлаш борасида махсус чора тадбирлар белгилаб олинди.

Юлдуз Юлдашева,

O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    797
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+