Ҳисобот-сайлов конференцияси билан бошланган кун ёшлар учун самарали ва фойдали тарзда якун топди

24.09.2020, 12:10

Ҳисобот-сайлов конференцияси билан бошланган кун ёшлар учун самарали ва фойдали тарзда якун топди

O`zLiDeP Ховос туман Кенгаши томонидан “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция олдидан O'zLiDeP ёшлар қаноти фаоллари ва депутатлар партиявий фаолият самарадорлигнини янада ошириш ҳамда ривожлантириш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Конференцияда асосий эътибор партиянинг ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш, ёшларга қаратилган партиявий лойиҳаларни амалга оширишдаги фаоллиги, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, “Ёшлар қаноти”нинг ўтган даврда амалга оширган ишлари ҳамда келгусида режалаштирилган вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.

Ҳисобот даврида Ховос туман Кенгашида бошланғич партия ташкилотларининг сони 44 та бўлиб, уларнинг асосий қисмига ёшлар етакчилик қилиб келмоқда. Партия аъзолари сони эса минг нафардан зиёдни ташкил қилади.

Конференцияда сўзга чиққанлар томонидан қайд этилдики, партия олдида турган асосий вазифа фаол ёшларни бир ғоя атрофида жипслаштириб, партиянинг тарғибот-ташвиқот ишларида кенг ва самарали фойдаланишнинг янгича механизмини яратишдан иборат. Шу боисдан “Ёшлар қаноти” фаолиятини бугунги кун талаблари асосида қайта кўриб чиқиш, партия аъзолари сафини билимли, шижоатли ёшлар билан кенгайтириш, уларнинг мақсад ва вазифаларини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз ёшларини сиёсий жараёнларда халқаро майдонларда ҳам ўзини намоён қилишига қаратилган аниқ дастурий чора-тадбирлар - “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Қўлга киритилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган қамчиликлар ҳам муҳокама этилди. Шу аснода “Ёшлар қаноти”нинг ёшлар билан ишлаш самадорлигини ҳар қачонгидан жонлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир давомида “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг янги таркибдаги 15 нафар аъзолари тасдиқланди ҳамда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Конференциядан сўнг O'zLiDeP Ховос туман Кенгаши томонидан  туманда жойлашган “Сабоҳат Ҳайдаровна” фермер хўжалигига ёшлар саёҳати уюштирилди. Тадбир иштирокчилари ёш фермер хўжалиги раҳбари Ўткир Яҳёев фаолияти билан яқиндан танишдилар.

- Фермер хўжалигини 2009 йилда ташкил қилганмиз, - дейди “Сабоҳат Ҳайдаровна” номли фермер хўжалиги раҳбари Ўткир Яҳёев. - Умумий майдонимиз 70 гектардан зиёдни ташкил қилади. Фермер хўжалигида 6 нафар ёшлар доимий иш иш билан банд. Мавсумда мавсумий ишчиларп сони  40-50 нафарга етади.

Олий маълумотли иқтисодчи, ёш фермер етакчилик қилаётган жамоа ғалла топшириш йиллик режасини 120 фоизга уддалаб ҳар гектар майдондан 70 центнердан ҳосил етиштирдилар. Гектарлар самарадорлигини 40 центнерданга етказишга азму қарор қилган пахтакорлар даласида йиғим-терим ишлари авжида. Шунингдек, кўп тармоқли фермер хўжалигининг 4 гектар майдонида анор,
2 гектарида турли хил мевали дарахтлар парвариши йўлга қўйилган. Фермер хўжалигининг 4 сотихли иссиқхонаси ҳам мавжуд бўлиб, эл дастурхонига сифатли асал етказиб бериш мақсадида 30 та асалари уясида асаларилар парваришланяпти. Ғалладан бўшаган майдонга экилган мош ҳам пишиб етилди. Хўжалик фаолияти билан танишган ёшлар катта тассурот олдилар.

Ҳисобот-сайлов конференцияси билан бошланган кун ёшлар учун самарали, фойдали тарзда якун топди.     

Баҳодир УРАЛОВ,

                   O`zLiDeP Ховос туман Кенгаши

Аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    679
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+