Шаҳрисабзда ўтказилган O`zLiDeP “Ёшлар қаноти” конференцияси мулоқот майдонига айланди

24.09.2020, 12:14

Шаҳрисабзда ўтказилган O`zLiDeP “Ёшлар қаноти” конференцияси мулоқот майдонига айланди

Яқинда Шаҳрисабз шаҳридаги KOICA ўқув марказида O`zLiDeP шаҳар Кенгаши  “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолиятини таҳлил қилиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ҳисобот конференциялар ташкил этилди.

Унда O'zLiDeP вилоят, Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши фаоллари, депутатлар, ёш тадбиркорлар иштирок этишди.   

Қизғин беллашув ва мулоқот майдонига айланган мазкур тадбирда  15 нафар аъзоларидан иборат Жамоатчилик Кенгаши таркиби сайланди  ҳамда вилоят конференциясида иштирок этувчи делегатлар таркиби тасдиқланди.

Тадбирдан сўнг партиянинг ёш фаоллари ҳамда жамоатчилик Кенгаши аъзолари  Шаҳрисабздаги Оқсарой тарихий мажмуасини зиёрат қилдилар.

  O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    656
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+