Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш давр талаби

24.09.2020, 15:05

Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш давр талаби

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеянинг етмиш бешинчи сессияси бугунги пандемия муносабати билан онлайн шаклда бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мазкур сессиядаги нутқи халқимизни бефарқ қолдирмади.

Ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини,  саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратишга чақирган давлатимиз раҳбари экология йўнилишида ҳам атрофлича фикр юритди.

Албатта, бугун давримизнинг ўткир муаммоларидан яна бири – глобал иқлим ўзгаришлари эканини ҳисобга олсак, ҳар бир мамлакат бу жараённинг салбий таъсирини ҳис этаётганлигининг бевосита гувоҳимиз.

Масалан, Президентимиз мазкур муаммони Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатлари билан кўрсатиб, Оролбўйи ҳудуди экологик фожианинг марказига айланганлигини таъкидладилар.

Шу ўринда айтиш керакки, мавжуд аҳволни яхшилаш учун бу ерда икки миллион гектар янги ўсимлик майдонлари ва дарахтзорлар яратиш, тупроқ қатламини шакллантириш зарурати бор. Бу йўналишда эса аллақачон кенг кўламли ишлар бошланган.

Бир жиҳатни алоҳида қайд этиш жоиз. Мамлакатимиз ташаббуси билан Оролбўйи минтақаси учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст фонди тузилди. Ушбу фонд оғир экологик ҳудудда яшаётган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш учун халқаро ҳамжамиятнинг таянч платформаси бўлишига ишонч билдирган Президентимиз биз ҳам йўналишдаги ишларни юқори босқичга кўтаришда елкадош бўлишимиз керак.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг мазкур ҳудуд бўйича илгари сурган таклифи кўнглимизни тоғ қилди. Чунончи, Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этдилар. Ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш таклифи ҳам мақсадга мувофиқ бўлди.

Мавлуда ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш

масалалари қўмитаси аъзоси

  • Кўрилди
    565
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+