Спикер ўринбосари Берунийда тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқа хизматлари фаолияти билан танишди

24.09.2020, 16:02

Спикер ўринбосари Берунийда тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқа хизматлари фаолияти билан танишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP  фракцияси раҳбари Актам Хаитов Беруний туманида бўлиб, бир қатор тадбиркорлик субъектлари, фермер ва томорқа хизмати вакиллари билан яқиндан танишди.    

Спикер ўринбосари тумандаги паррандачиликка ихтисослашган “Eko Agro Capital” МЧЖда бўлиб, корхонанинг 60 мингдан ортиқ парранда боқиладиган янги лойиҳасини кўздан кечиришди. Хитой давлатидан келтирилган паррандаларнинг ем маҳсулотларини майдалайдиган, замонавий технологияга асосланган завод ҳам иш фаолиятини олиб бормоқда.

- Фаолиятимизни бошлаганимизга 4 йилдан ошди, - дейди корхона раҳбари Рустам Сейтимбетов. - Умимий ер майдонимиз 368 гектар бўлса, шундан 245 гектар суғориладиган ер ҳисобланади. Ҳозирги кунда корхонамизда 31 нафар маҳаллий аҳоли  иш билан таъминланган. Корхонада етиштирилган товуқлар эса ички бозорда харидоргир. Фаолиятимизни янада кенгайтириш мақсадида балиқчилик ва чорвачилик билан  шуғулланишни мақсад қилганмиз 

Учрашувлар давомида А.Хаитов корхонада етиштирилаётган товуқларнинг сифати, харидорбоплиги, тадбиркорнинг муаммо ва таклифлари, келгуси режалари билан қизиқди.

Партия етакчиси тумандаги “Саркоп” ОФЙ ҳудудида ташкил қилинаётган “Соркопли кооператив” ишлаб чиқариш корхонасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.  

Томорқа фаолиятини янада ривожлантириш, ердан унумли фойдаланиш, йилига 3 маротаба ҳосил олиш бўйича Беруний туманининг алоҳида мактаби яратилган десак муболаға бўлмайди. Чунки туман қишлоқ ҳўжалигига ихтисослашган бўлиб, мева-сабзавот, полиз экинлари шунингдек иссиқхоналар ташкил этишда деҳқонларнинг тажрибаси катта.  

Янгидан барпо қилинаётган иссиқхона 3 гектар жойни эгаллаган бўлса памидор, бодиринг, булғор қалампири ва қиш мавсуми учун кўкатлар етиштиришга мўлжалланган. Иссиқхона ишга тушиши билан тумандаги 120 дан ортиқ ёшларнинг бандлиги таъминланади.

Шунингдек ички ва ташқи бозорга, қишнинг совуқ кунларида ҳам сифатли ва янги маҳсулот билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида Спикер ўринбосари Актам Хаитов тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини тинглаб, фаолиятини янада кенгайтириш борасида маслаҳат берди.      

          O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    801
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+