O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши таркибига янги аъзолар сайланди

24.09.2020, 16:12

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши таркибига янги аъзолар сайланди

O`zLiDeP Сирдарё вилоят кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда вилоят Кенгаши аъзолари иштирок этди. Йиғилишни партия вилоят Кенгаши раиси Улуғбек Сотиболдиев бошқариб борди.

Кун тартибига қўйилган биринчи масала - Президентимиз БМТ ташкил этилганининг 75 йиллик юбилейида ўзбек тилида сўзлаган нутқига эътибор қаратилди.

Таъкидланганидек, Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг етмиш бешинчи сессиясида ўзбек тилидаги нутқлари тарихий воқеа бўлиб янгиланиб бораётган Ўзбекистонимизнинг ҳаётида ўчмас из қолдиради.

Давлатимиз раҳбари сўзлаган нутқларида ҳозирги кундаги ва келгусидаги ишларни энг муҳим жиҳатларига эътибор қаратди. Глобал фалокат ва офат бўлмиш коронавирус пандемиясини бартараф этишда давлатлар ўртасидаги яқин ҳамкорликнинг нечоғлик муҳимлигини эътироф этди. Президентимиз ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратиш, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамкорлигида пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш ва ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозимлигини қайд этиб ўтди. Жумладан, Президентимиз Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциясини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирдилар. Давлатимиз раҳбари: бугунги кунда Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасида ҳам самарали ҳамкорлик олиб борилаётганлигини, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал антитеррор стратегияси муваффақиятли амалга оширилётганлигини алоҳида қайд этди.

Президентимиз, ён қўшнимиз  Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш масалалари юзасидан ҳам таклиф бердилар.

Давлатимиз раҳбари томонидан глобал иқлим ўзгаришлари Марказий Осиё тараққиётига ҳам  катта хавф туғдирмоқда - деб алоҳида таъкидлаб ўтилди. Давлатимиз раҳбари Оролбўйи ҳудуди экологик фожианинг марказига айланганлиги, Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш, бу борада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни ҳамда ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш таклифини бердилар.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Сирдарё вилоят ҳамда туман ва шаҳар Кенгашларида жорий йилнинг ўтган давридаги фаолиятини сарҳисоб қилиш ва навбатдаги устувор вазифалар юзасидан Вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева маъруза қилди.

Йиғилиш сўнгида партия фаоллари таклифлари ва билдирилган фикрлардан келиб чиқиб вилоят Кенгашининг янги аъзолари сайланди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилди.

Жамшид Зафаров,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    501
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+