Депутатларнинг хайрли ташаббуслари

18.01.2018, 17:40

Депутатларнинг хайрли ташаббуслари

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Қаҳрамон Эргашев ва Гулшана Худоёровалар билан Қашқадарё вилоят Миришкор тумани сайловчилари билан учрашувларда мурожаатларнинг аксарияти бандликни ошириш, аҳолини ичимлик суви ва оқова сув билан таъминлаш, мактабларда ўқувчиларнинг билим олишлари учун шароит  яратиш  борасида бўлди. Депутатлар тумандаги Миришкор, Оқмачит, Ободон, Янги Миришкор, Қумбанги, “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги мулоқотларда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида кўрсатиб ўтилган ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга ошириладиган долзарб вазифалар ҳақида сўзлаб беришди.

Депутатлар ташаббуси билан 2,- 4,-, 5-, 25-мактабларда маҳалла фаоллари ва ота-оналар иштирокида ҳашар ташкил этилиб, мактаблар атрофлари ободонлаштирилди, тўпланиб қолган чиқиндилар ташиб чиқарилди, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Синфхоналарни иситиш учун қаттиқ ёқилғи етишмаслигини олдини олиш мақсадида мактаб омборхоналарида тўпланиб қолган кўмир кукунлари махсус технология ёрдамида брикит кўмирга айлантириб берилди.

- Кўп йиллардан буён ўзим қурган уй-жойимда яшасам-да, уни давлат рўйхатидан ўтказиш муаммолигича қолаётган эди, - дейди “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи фуқаро Ойбек Бобоев. – Бу ҳақда кўп жойларда мурожаат қилсам-да, ҳеч қандай амалий натижага эриша олмаган эдим. Депутатларимизга мурожаатимдан сўнг, уларнинг кўмаги билан менинг уйим ҳам давлат рўйхатидан ўтказиладиган бўлди. Бунинг учун партия фаоллари ва депутатлардан миннатдорман. Баҳорга қадар маҳалламизга оқова сув келтириш ҳамда томорқаларимизга зироат етиштириш бахтига муяссар бўлишимиз барчамизни қувонтирди. Назаримда бундай мулоқотлар тез-тез ташкил этилиши керак. 

Ободон қишлоқ врачлик пунктидаги физиотерапия хонасининг иситилмаслиги шифоталаб фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган экан. Ҳомийларга кўмагида бу ерга янги печ ўрнатилиб, қаттиқ ёқилғи заҳираси яратиб берилди. 17-болалар боғчаси тарбияланувчилари яратилган қулайликдан мамнун бўлдилар. Мактабгача таълим муассасаси учун янги газ плита ва газ баллонлари олиб берилди. 

-Сайловчилар билан мулоқотларимизда туманда тўпланиб қолган кўплаб муаммоларга ечим топишга  ҳаракат қилдик, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қаҳрамон Эргашев. – Қисқа фурсат ичида 211 та хонадонни бориб кўрдик. Томорқалардан самарали фойдаланиб, катта даромад олаётган оилаларни кўриб, қалбимиз қувончга тўлди. Аммо айрим  оилаларда оқова сув йўқлиги боис томорқаларга экин экмас эканлар. Уларни сув билан таъминлаш борасида туман ҳокимлиги мутасаддилари билан келишиб олдик. 25 та корхона ва ташкилотларда бўлиб, Президентимиз томонидан амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилдик. Бугунги кунда Миришкор туманида 120 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилар экан. Асосий эътибор туманнинг ички имкониятларини ишга солиш, лалми деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги амалий ишлар ижросига қаратиладиган бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Қвҳрамон Эргашев ва Гулшана Худоёроваларнинг миришкорлик сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.  

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2033
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+