Ишбилармонликка даъвогарлар борми?
24.09.2020, 17:32
“Ишбилармон аёл—2020” кўрик-танлови туман босқичи Жарқўрғон туманида ҳам ўтказилди. Карантин ва санитария қоидаларига риоя этган ҳолда бу гал ҳайъат аъзолари иштирокчиларнинг бевосита иш жойига бориб кўришди. O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари ва депутатлар дастлаб, тумандаги “Дам” маҳалласида “Ғолиб Саҳий” хусусий корхонаси раҳбари Зебо Тошпўлатованинг иш фаолияти билан танишишди. Зебо Тошпўлатова аҳоли, корхона ва ташкилотларга махсус либослар, матрас, кўрпа-тўшаклар, махсус қўлқоплар ва кийимлар тикиш ва етказиб бериш билан шуғулланади. Тадбиркор томонидан 2 нафар доимий ҳамда 2 нафар мавсумий иш ўрни яратилган.
Ҳакамлар хайъати тумандаги “Пахтазавод” маҳалласида “Минор ишчи таьминот савдо” МЧЖ раҳбари Феруза Айназарованинг фаолияти билан ҳам танишишди. Тадбиркор аёл 20 турдаги нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариб, ички бозорни таъминлаб келмоқда. Ҳозирда тадбиркор аёл томонидан 8 нафар иш ўрни яратиган. Келгусида “Агромилк” сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехни ишга тушириш режалаштирилган. Ҳозирги кунда ушбу катта лойиҳани ишга тушириш учун бино таъмирланиб, дастгоҳлар келтирилган. Жиҳозлаш ва ўрнатиш ишлари учун тадбиркор томонидан 20 000 евро миқдорида қўшимча кредит олиш учун банкка ҳужжат қилинган. Мазкур цех тўлиқ ишга туширилгач, маҳалладаги ишсиз ёшлардан 10 нафари иш билан таъминланади.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан яна бир тадбиркор Муниса Мақсудованинг фаолиятини кўздан кечиришди. Тадбиркор аёл доимий 5 та иш ўрни яратган. Тўй ва базмлар учун либослар, махсус кийим-кечаклар ишлаб чиқариш, сотиш, ижарага бериш ва бошқа сервис йўналишларида хизмат кўрсатади.
Шунингдек, “Меҳнат роҳат” маҳалласида фаолият юритаётган ҳунарманд ЯТТ Рахмонова Фариданинг ишлари ўрганилди. Ҳунарманд юртимизда пандемия сабабли иш фаолиятини ўз уйида амалга ошириб, маҳалладаги ишсиз аёлларимиз ва қизларимизга каштачилик ва ҳунармандчилик сирларини ўргатмоқда. Кўрик-танлов натижаларига кўра, 1-ўрин “Миноришчитаьминотсавдо” МЧЖ раҳбари Феруза Айназаровага, 2-ўрин Муниса Мақсудовага, 3-ўрин Зебо Тошпўлатовага муносиб кўрилди.
O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
01.03.2024, 22:00
-
Гулчи опа маҳалла хотин-қизларига ўз тажрибасини оммалаштирди
24.02.2024, 12:19
-
Энг яхши лойиҳа соҳиблари тақдирланди
31.01.2024, 15:36
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари
25.01.2024, 16:27
Фикрингизни қолдиринг