Давлатимизда инсон ҳуқуқлари масаласи юксакка кўтарилди

25.09.2020, 15:46

Давлатимизда инсон ҳуқуқлари масаласи юксакка кўтарилди

Жорий йилнинг 23 сентябрь санаси тарихимизга фахр билан муҳрланди, десам хато бўлмайди. Негаки, муҳтарам Президентимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида ўзбек тилимизда нутқ сўзладилар. Биринчи марта бутун дунёдаги мураккаб вазият сабабли онлайн шаклда ташкил қилинган мазкур сессияда давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган фикрларни сидқидилдан тингламаган ўзбек бўлмаса керак.

Аввало, шуни қайд этиш зарурки, бундай оғир шароит, машаққатли бир пандемия вазияти сўнгги юз йилликнинг катта бир синови бўлди. Бунинг салбий оқибатлари инсониятни сергакликка, ҳушёрликка, янада бирдам бўлишга чақиргани рост. Шу сабаб жаҳонда соғлиқни сақлаш ва ҳимоя тизимлари фаолияти кескин кучайтирилди. Барча ҳаракатлар инсонлар ва халқлар манфаатлари, саломатлиги учун йўналтирилди.

Ёдимизда, бундан уч йил аввал давлатимиз раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг олий минбаридан Ўзбекистоннинг туб ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қарори қатъий эканини қатъият билан таъкидлаган эдилар. Ўтган йиллар давомида бу фикр ўз исботини топиб келмоқда. Хусусан, жамиятни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада янги Ўзбекистон  шаклланмоқда. Янги Ўзбекистоннинг мутлақо янги сурати ва сийрати кўз олдимизда юз очмоқда. Бу дегани, албатта, янги ислоҳотлар, янги талаблар, янги вазифалар, янги масъулиятлар деганидир. Бугун кўряпмизки, мамлакатимиздаги демократик ўзгаришлар ортга қайтмайдиган тус олди, халқимизнинг салоҳияти ўсмоқда, фикрлари янада теранлашмоқда, янгиликларни қабул қилувчи эмас, яуларнинг яратувчисига айланмоқда.

Парезидентимиз айни ўзгаришлар хусусида фикр юритар экан, ўтган йили Парламентга ўтказилган сайловлар аҳоли ва партияларнинг сиёсий фаоллиги, фуқаролик жамияти институтларининг роли, оммавий ахборот воситаларининг таъсири ошганини ҳам алоҳида қайд этдилар. Мана, янги сайловлар, янгича қарашлар самараси ўлароқ, бугун депутатлар фидойилик намунасига айланмоқдалар.

Президентимиз таъкидлаганидек, мамлакатимизда “гендер тенглик сиёсати устувор масалага айланди. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ўрни тобора кучаймоқда. Янги Парламентимизда аёл депутатлар сони икки баробарга кўпайди”. Бу хотин-қизлар энди жамиятнинг тенг ҳуқуқли фаолига айланди, деган тушунчадир.

Давлатимизда инсон ҳуқуқлари масаласи юксакка кўтарилди. Мажбурий ва болалар меҳнати тўлиқ тугатилганлиги, инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегиянинг қабул қилинганлигининг ўзиёқ Президент фикрнинг исботидир.

Бу нутқ мутлақо янги қиёфада кўз очди биз учун. Интилганларимиз, тақдим этаётганларимиз, ташаббусларимиз, ютуқларимизнинг барчасини олижаноб халқимиз яратмоқда. Муҳтарам Президентимиз ушбу сессияда ана шу ислоҳотларни яна бир карра минбарга олиб чиқди. Эътирофга арзишини эслатди. Фахр туйғусини дилларга муҳрлади.

Хуршидахон ХАЛИЛОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    105
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+