Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратиш асосий вазифамиздир

25.09.2020, 15:50

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини  таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратиш асосий вазифамиздир

Дунёда қанча  миллат, халқ бўлса, ҳар бирининг ўзига хос феъли, урф- одатлари, фазилатлари бор. Албатта, бугун глобаллашув жараёнида у ёки бу масала бўйича уларнинг муносабати ҳам турлича бўлиши мумкин. Лекин, умуминсоний манфаатларга хизмат қиладиган таклиф ва ташаббусларни  дунёнинг барча халқлари  бирдек қўллаб-қувватлайди. Буни ёрқин исботини жорий  йилнинг 23 сентябр куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  жаҳондаги энг нуфузли ташкилотлардан бири  бўлган — Бирлашган Миллатлар ташкилотида миллий тилда сўзлаган нутқларида баён этилган фикрлари  орқали англаб олиш қийин эмас.

Ҳеч қандай муболағасиз айтиб жоизки, ушбу нутқда  нафақат  Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, ҳалқимиз манфаати йўлида амалга оширилаётган улкан ишлар, балки бугунги кунда бутун инсониятни ларзага солаётган ўта ташвишли долзарб масалалар қаторида коронавирус пандемиясига  ҳам алоҳида тўхталиб, бундай глобал фалокат инсоният тарихида сўнгги юз ичида кузатилмаганини таъкидланди. Бу офатга қарши курашда дунёнинг барча давлатлари ўзаро саъй-ҳаракатларини бирлаштириши, ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва салоҳиятини янада ошириш  мақсадга мувофиқ  эканлиги қайд этилди.

Муҳтарам Президентимиз ўз чиқишларида: ”Мақсадимиз - ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратишдир” – деб алоҳида таъкидладилар.

Эътиболи томони, мазкур анжуманда давлатимиз раҳбари томонидан мавжуд муаммолар ечими бўйича бир қатор қимматли таклиф ва тавсиялар берилди. Жумладан, пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш, барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш, транспорт - коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш, Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилиш  тўғрисида қимматли таклифлар баён этилди.

Бундан ташқари, Президентимизининг нутқида жаҳонинг турли нуқталарида нотинчлик сақланиб қолаётгани, зиддият ва зўравонликлар ортиб бораётгани, экологик офатлар ва бошқа замонавий хатарлар  қашшоқлик  ва камбағалликнинг глобал муаммоларини кучайтираётганига  алоҳида қайд этилди. Маълумки, бу муаммолар айниқса пандемия шароитида кенг тус олмоқда. Албатта, тобора ташвишли оҳанг касб этаётган қашшоқликнинг овози бутун дунё ҳамжамиятини, барчани  бирдек безовта қилиши зарур. Шу боис, давлатимиз раҳбари қашшоқликни тугатиш ва камбағаликка қарши курашишни БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммит ўтказишни таклиф этди.

Хулоса қилиб айтганимизда, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сўзлаган нутқлари том  маънода тарихий воқеа бўлиб, нафақат Ватанимиз манфаати , халқимизнинг хуқуқ ва манфаатини таъминлашга, балки минтақада, дунёда адолат муҳитини яратишга, дўстона муносабатлар қарор топишига замин яратди.

 Асилабону СУЛТОНОВА,

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

мафкуравий тарғибот ва

ташвиқот бўлими бошлиғи.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    491
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+