Ҳозирги таҳликали ва мураккаб вазият ер юзидаги барча давлатлар ва халқларга ўзаро боғлиқдир

25.09.2020, 15:55

Ҳозирги таҳликали ва мураккаб вазият ер юзидаги барча давлатлар ва халқларга ўзаро боғлиқдир

Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессясидаги нутқида жаҳон ҳамжимиятини биргаликда амалга ошириши ўта долзарб бўлган халқаро ташаббуслар илгари сурилди. Қуворанлиси, Президентимизнинг бу юксак минбардан туриб ўзбек тилида нутқ сўзлаганликлари бутун ўзбек халқини янада ғурурлантирди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқларида бугунги кунда бутун дунёга жиддий хавф солиб келаётган коронавирус пандемияси ҳақида тўҳталиб, бу офат жамики инсониятнинг заиф жиҳатларини яққол кўрсатганлигини, ҳозирги таҳликали ва мураккаб вазият ер юзидаги барча давлатлар ва халқларга ўзаро боғлиқ эканини, улар ўртасидаги мунтазам мулоқот, ишонч ва яқин ҳамкорлик ўта муҳимлигини исботлаганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Шу мақсадда ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратиш. Бу борада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этиб, ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозимлигини айтдилар.

Чиндан ҳам ҳозирда давом этаётган COVID-19 пандемияси туфайли юзага келаётган муаммоларни бирорта давлат ўзи ҳал эта олмаслигини бутун дунёдаги вазият ўзи кўрсатиб турибди. Шу ўринда ушбу таклиф ҳозирги глобал инқироз бутун дунё ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва бунда БМТнинг ўрни нақадар муҳим эканлигини кўрсатди.

Президентимиз дунё учун ўта глобал бўлган яна бир муаммо -қашшоқликни тугатишга асосий эътиборни қаратишни, шу муносабат билан Қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни БМТ Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказишни таклиф этдилар.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш, БМТнинг Оролбўйидаги вазият бўйича махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббуслари ҳам илгари сурилди.

Ишончимиз комил, Президентимиз томонларидан илгари сурилган ташаббуслар жаҳон ҳамжамияти ва БМТ раҳбарияти томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланади. Бу эса Ўзбекистон жаҳоннинг барча мамлакатлари билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли шерикликни янада ривожлантиришида муҳим аҳамият касб этади.

Олимхон Бабаханов,

Халқ депутатлари Наманган

вилоят Кенгаши депутати

  • Кўрилди
    1078
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+