O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

25.09.2020, 15:57

O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Санитария қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ташкиллаштирилган ва партия “Ёшлар қаноти” фаоллари, янги ташкил этилган “Ёшлар парламенти” аъзолари, депутатлар, электорат вакиллари иштирокидаги мазкур тадбир амалий руҳда ўтганлиги, нафақат танқидий фикрлар, балки аниқ таклиф ва мулоҳазаларга бойлиги билан ёдда қоладиган бўлди. Анжуманда даставвал, O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши  раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бекзод Шукуровнинг ҳисоботи эшитилди. Таъкидланганидек, бугунги кунда O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши таркибидаги бошланғич партия ташкилотлари сафида  3645 нафар аъзолар бўлиб, уларнинг 2248 нафари  ёшлар ҳисобланади.

“Ёшлар қаноти” нинг ўтган даврдаги фаолиятига тўхталадиган бўлсак бир қатор эътиборга лойиқ ишларни таъкидлаб ўтса арзийди. Биргина мисол, истиқболли лойиҳаларидан бири “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Жиззах  шаҳар босқичига 25 нафар коллеж ва академик лицей ўқувчилари ўз лойиҳалари билан қатнашиб, 3 нафар ёш ихтирочилар, кўрик-танловнинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритди. Ушбу ёшлар 1 йиллик стипендияси билан тақдирланди.

Жорий йил ташкил этилган Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолигига ҳам сайловлар кўтаринки руҳда ташкил этилди. Қувонарлиси, 5 та сиёсий партиялар шаҳар Кенгашлари орасида партия шаҳар Кенгаши томонидан кўрсатилган номзод бу сайловда ғолиб, деб топилди.

O’zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши ижрочи котиби Нурсултон Ҳосилмуродов йиғилганлар эътиборини, “O’zLiDeP кутубхоналари”ни ташкил этиш, адабиёт намуналарини кўпайтириш, шунингдек, партиянинг “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасидаги “Агар мен депутат бўлсам” Республика танловида фаоли иштирок этиш, “Ёш инновациячи” стипендияси танлови ва “Ёш блогерлар клуби”ни ташкил этиш масалаларига қаратди. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус ижросини таъминлашда “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолларининг иштирокини янада ошириш тўғрисида ҳам таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Анжуман давомида шунингдек, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари Абулазиз, Муҳаббат Адиловаларнинг маърузалари тингланди. Депутатлар ва “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолларининг ҳамкорлигини янада кучайтиришга келишиб олинди.

Тадбир сўнгида ташкилий масалалар ҳам муҳокама қилиниб,  партия вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи Конференциясига делегатлар сайлаб олинди.

Холмат Тўраев,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    895
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+