Сайловчилар ишончи партиямиз нуфузини оширади

15.11.2017, 17:41

Сайловчилар ишончи партиямиз нуфузини оширади

– Фарзандим Хуршида Ҳалимова 2008 йилда туғма ногирон бўлиб дунёга келган, – дейди Балиқчи туман Янги ҳаёт маҳалласида истиқомат қилувчи Дилором Мамадалиева. – Қизимнинг республика ногиронлар мактабига жойлаштириш ва борди-келди харажатларига доимий равишда депутатимиз Оқибатхон Жакбаровадан ёрдам оламан. Кам таъминланган оилаларга бундай ҳиммат кўрсатиш ҳамманинг ҳам ўйига келавермайди.

Шу ҳуддудда яшовчи Норинисо Абдуллаева ҳам Д. Мамадалиева сингари О. Жакбарова фаолиятидан мамнун сайловчилардан. Аёл имконияти чекланган фарзанди парвариши сабаб бирор жойда ишлай олмайди. Депутатнинг кўмаги билан унга “Халқ банки”нинг Балиқчи туман бўлимидан 7 миллион сўм кредит берилди. Энди у ўз уйида тадбиркорлик билан шуғулланмоқда.

Депутатнинг ҳомий сифатидаги ишлари ҳам айтишга арзирли. Ўлмас маҳалласидаги Исоқжон Раззоқов оиласи маҳалла фуқаролар йиғинининг кам таъминланганлар рўйхатидаги оилалардан. Яқинда унга рўзғорини бут қилиш мақсадида О.Жакбарова ҳомийлигида 3 бош чорва берилди.

Қисқасини айтганда, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Оқибатхон Жакбарова ўзига ишонч билдирган аҳолининг ишончини оқлаяпти. Бу эса сайловчиларнинг партиямизга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Зилола РАҲМОНОВА,

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    1424
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Набижон Артиков Каттақўрғон шахар Кенгаши аппарат рахбари2018-05-12 15:27:49

Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуотда эълон қилинган “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони аҳолининг кам таъминланган қатлами учунқулай, арзон, бир ва икки қаватли уйлар қурилгани ахолини кўпдан бери ушалмаган орзуларини ушалишига олиб келмоқда.


Анвар Асроров O‘zLiDeP Пахтачи тумани "Зиёвуддин спорти" МЧЖ БПТ раиси, Туман Кенгаши депутати2018-05-11 07:12:38

Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуотда эълон қилинган “Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони аҳолининг кам таъминланган қатлами учун шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларида арзон уй-жойларни қурилиши ва ахолини ўй -жой учун эхтёжини қондирилиши ахолини рози бўлишига сабаб бўлмоқда. Минглаб ана шундай қулай, арзон, бир ва икки қаватли уйлар қурилгани ахолини кўпдан бери ушалмаган орзуларини ушалишига олиб келмоқда.


Қашқадарё вилояти Кенгаши аппарат раҳбари - А.Шеров2018-05-08 18:29:36

Дарҳақиқат иннавиоцион ғоялар ва теҳналогияларга интилиш ва уларни қўллаб қувватлаш, мамлакат хаётига жорий этиш долзарб ва аҳамиятли масаладир. Мазкур соҳалар ривожи бизни иқтисодиёти тараққий этган мамлакатлар билан бир ўринга чиқишимизга имконият яратади.


Қашқадарё вилояти Кенгаши аппарат раҳбари - А.Шеров2018-05-08 18:29:36

Дарҳақиқат иннавиоцион ғоялар ва теҳналогияларга интилиш ва уларни қўллаб қувватлаш, мамлакат хаётига жорий этиш долзарб ва аҳамиятли масаладир. Мазкур соҳалар ривожи бизни иқтисодиёти тараққий этган мамлакатлар билан бир ўринга чиқишимизга имконият яратади.


Даврон Темиров. Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-04-29 10:37:38

Мамлакатни ривожлантириш -энг аввало муаммоларни тушунишдан бошланади. Президентимиз томонидан илгари сурилган халқ билан мулоқот тизими муаммоларни аниқлаб уларни ечимини аниқлаш имконини оширмоқда. Мамлакатимизнинг юксалишида бир даражада илгарилаб бораётганимиз боиси шу. Президентимизнинг Фармон ва Қарорлари шу йўл билан халқимизни бугун яхши яшашини таъминлаб бермоқда.Ҳар бир партия аъзоси, фаоли фуқароларимизга буни етказа олиши керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+