Элликқалъадаги “Бустон Оптимал-Текстиль” МЧЖда O'zLiDeP бошланғич партия ташкилоти тузилди

25.09.2020, 17:14

Элликқалъадаги “Бустон Оптимал-Текстиль” МЧЖда O'zLiDeP бошланғич партия ташкилоти тузилди

Бугунги кунда коронавирус пандемияси туфайли карантин шароитида даромад манбаидан узилиб, вақтинча ишсиз қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни бартараф этиш, аҳолини қийнаётган энг асосий муаммоларни ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP  фракцияси раҳбари  Актам Хаитов пандемия даврида янги иш ўринларини яратиш, камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Элликқалъа туманида бўлди. 

Даставал тумандаги "Бустон Оптимал-Текстиль" МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди. Жорий йил ишга тушган корхонада асосан сочиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, - дейди корхона раҳбари Тимур Казаков.

Ҳозирги кунда корхонада ишлаётган 200 га яқин ишчи ходимларнинг 80 фоизини ёшлар ташкил этади. Корхона маҳсулотларини келгусида Ўрта Осиё давлатлари ва Россия давлатига экспорт қилишни мақсад қилган.

Спикер ўринбосари Актам Хаитов ушбу корхона фаолияти билан яқиндан танишар экан, унда ишлаётган ишчи ходимлар учун яратилган шароитлар, маҳсулот сифати ва харидорбоплиги, тадбиркорнинг муаммо ва таклифлари билан қизиқди.

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида Спикер ўринбосари бундай корхоналарнинг ташкил қилиниши, биринчи навбатда аҳолининг бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Ҳозиргидек мураккаб бир вазиятда тадбиркорлар сонини кўпайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз, уларга шароит яратиб бериш кераклигини алоҳида   таъкидлаб ўтди.

Учрашув якунида корхона ишчи-ходимларининг 41 нафари партия сафига аъзоликка қабул қилиниб, "Бустон Оптимал-Текстиль" МЧЖ қошида O'zLiDeP бошланғич партия ташкилоти тузилди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1093
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+