“Ишбилармон аёл—2020” кўрик-танлови туман босқичлари бошланди

25.09.2020, 17:29

“Ишбилармон аёл—2020” кўрик-танлови туман босқичлари бошланди

“Ишбилармон аёл—2020” кўрик-танловининг Самарқанд туман босқичи ташкил этилди.

Карантин ва санитария қоидаларига риоя этган ҳолда ташкил этилаётган мазкур кўрик танловида тумандаги энг наъмунали, фаол хотин-қизлар иштирок этишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги тадбиркор, фермер, ҳунарманд хотин-қизлар фаолияти билан танишишди. Шундан сўнг ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов иштирокчилари билан суҳбатлашиб иштирокчиларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ва ижодий ишларини кўздан кечиришди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, 1-ўрин зардуз Зохидова Зулхумор, 2-ўрин махсус кийимлар ишлаб чиқариш оилавий корхонаси раҳбари Шарқия Нуъмонова ҳамда 3-ўрин кулолчилик ва рассомчилик йўналишида фаолият олиб бораётган ҳунарманд Сожида Худойқулова муносиб кўрилди ва тадбир якунида танлов совриндорларига партия дипломи ва эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    146
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+