Қувасойда ишбилармон аёл кўрик-танлови ғолиби аниқланди

25.09.2020, 17:30

Қувасойда ишбилармон аёл кўрик-танлови ғолиби аниқланди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнларнинг туб мазмун-моҳиятини кенг тарғибот қилишда, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг Ватанимиз келажаги йўлидаги интилиши, изланишларидаги фаол иштирокини рағбатлантириш борасида партиямиз томонидан ҳам бир қатор лойиҳалар ўтказиб келинади. "Ишбилармон аёл" республика танлови ҳам анашулар жумласиданди.

Бугунги кунда мазкур танловнинг ҳудудий босқичлари ўтказилиб, тадбиркор, ишбилармон аёлларнинг ишлари муносиб баҳоланмоқда. Унда асосан аҳоли бандлигини таъминлаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва харидорлирлигига алоҳида этибор қаратилмоқда.

Куни-кеча O'zLiDeP Қувасой шаҳар Кенгаши томонидан "Ишбилармон аёл" республика танловининг Қувасой шаҳар босқичи ўтказилди. Унда шаҳардаги бир қатор тадбиркор аёлларнинг ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан кўздан кечирилди.

Танлов якунига кўра, шаҳардаги "Дилдорабону ниҳол боғи" фермер хўжалиги раҳбари Дилдора Абдураҳмонова ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

- Фермер хўжалигимиз 2006 йил ташкил этилган. 18 гектар ер майдонимиз ҳам ғалла, ҳам боғдорчиликка ихтисослашган. Ҳар йили мўл ҳосил оламиз ва хўжалигимиз учун зарур бўлган жиҳозларни харид қиламиз. Хусусан, бу йилги фойдамиздан “Hyunday” юк машинасини олдик. Бундан ташқари, бир неча йилдан буён битон ғишт ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйганмиз. Ҳудудимиздаги 22 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаганмиз, – дейди Дилдора Абдураҳмонова.

Вилоятнинг барча ҳудудларида "Ишбилармон аёл" республика танловининг ҳудудий босқичлари давом этмоқда.

Шоҳиста ТОЛИПОВА,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

бўлим мудири.

  • Кўрилди
    515
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+