Қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашиш бўйича глобал саммит ўтказиш таклифи мақсадга мувофиқ бўлди

25.09.2020, 17:36

Қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашиш бўйича глобал саммит ўтказиш таклифи мақсадга мувофиқ бўлди

Куни кеча мамлакатимиз тарихида унутилмас саналардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзладилар. Бу илк ифтихор бўлса, бошқа томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни танитиш баробарида БМТга дадил асосли таклифлар бера олишдан қувонишдир.

Юртимизда иқтисодий ислоҳотлар жадал давом этмоқда. Айни вақтда олдимиздаги долзарб вазифа, пандемияни жиловлаш ва камбағалликни камайтириш масаласига ечим топишдир. Бу муаммоларни бартараф этишда соғлиқни сақлаш тизими имкониятларини янада кўпайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш, инвестиция ва бизнес муҳитини яхшилаш ҳамда замонавий инфратузилмани барпо этиш, одамларни янги касб-ҳунарларга ўргатиш ва аҳолига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш орқали эришмоқдамиз.

Маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ўтказилиши ташаббуси илгари сурилган эди. Албатта, мазкур ташаббусга асосан мунтазам ўтказилаётган учрашувлар биринчи навбатда савдо-сотиқ йўналишларида умумий ютуқларга сабаб бўлди. Масалан, сўнгги тўрт йилда Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан ўзаро савдо ҳажми салкам беш баробарга ўсди. Мамлакатларимиз ушбу синовли кунларда бир-бирини ёлғиз қолдирмасдан, ўзаро елкадош бўлганлари ҳам мана шу учрашувлар натижасидир.

Шунингдек, сессияда муҳтарам Президентимиз томонидан “...стратегия доирасидаги Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш” таклифи илгари сурилгани ҳам барча соҳаларда янада бунёдкор ғояларни амалга ошириш учун замин бўлади. 

Бугун дунёнинг турли нуқталарида нотинчлик сақланиб қолаётгани, зиддият ва зўравонликлар ортиб бораётгани, экологик офатлар ва бошқа замонавий хатарлар қашшоқлик ва камбағалликнинг глобал муаммоларини кучайтираётганидан кўз юмиб бўлмайди. Албатта, бу муаммолар айни мураккаб шароитида кескин тус олмоқда. Тобора ташвишли оҳанг касб этаётган қашшоқликнинг овози бутун дунё ҳамжамиятини безовта қилиши баробарида барча бирдек бу ўткир муаммога ечим топиши керак.

Муҳтарам Президентимиз эса айни масалада яна бир таклифни илгари сурдилар. Қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказишни таклифи тилга олинган муаммоларни бартараф этишда катта аҳамият касб этишига ишонамиз.

Жавлонбек ЭРГАШЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

  • Кўрилди
    516
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Насирова Шаира Нармурадовна Кармана туман Кенгаши депутати2020-09-25 20:21:07

Куни кеча мамлакатимиз тарихида унутилмас саналардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзладилар. Бу биз жуда катта ифтихор, жуда катта эътироф деб биламан.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+