Мингбулоқ ва Чортоқ туман Кенгашлари фаолияти танқид қилинди

26.09.2020, 12:27

Мингбулоқ ва Чортоқ туман Кенгашлари фаолияти танқид қилинди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда дастлаб ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Унда муносиб номзодлар вилоят кенгаши раисининг ўринбосарлигига тавсия этилиб, бир овоздан маъқулланди.

Шундан сўнг, партия тузулмалари томонидан ўтган давр мобайнида қилинган ишлар сарҳисоб қилинди.

Таъкидлаш керакки, гарчи коронавирус туфайли юзага келган мураккаб вазият сақланиб қолаётган бўлсада, партиянинг марказий бўлинмасидан тортиб бошланғич ташкилотларигача бўлган барча бўғинларида ишчанлик руҳи ҳукмронлик қиляпти.

Биргина вилоят кенгашининг "Аёллар қаноти" ташаббуси билан Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларида 380 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилиб, уларда 6 мингдан зиёд аёллар қамраб олинди. Агар қиёсий натижаларга эътибор берадиган бўлсак, 2019 йилнинг ушбу давригача бу кўрсаткич 310 тани ташкил этган эди.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлик гуруҳи ва аъзолари томонидан эса жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида жами 545 та депутатлик сўрови ижро органлари мансабдор шахсларига юборилган. Ўтган вақт мобайнида депутатлик гуруҳлари йиғилишларида 153 та масала кўриб чиқилган.

Албатта, иш бор жойда камчилик ҳам бўлади. Хусусан, Мингбулоқ ва Чортоқ туман кенгашларидаги депутатлик гуруҳларида берилган топшириқларни ўз вақтида бажаришда оқсаш ҳолатлари кузатилганлиги йиғилишда қаттиқ танқидга олинди.

Жорий йилнинг аксарият қисмини пандемия туфайли юзага келган мураккааб ва оғир шароитда ўтказяпмиз. Шундай экан, коронавирус пандемиясига қарши курашиш ҳам фаолиятимизнинг ажралмас бўлагига айланди десак, хато бўлмайди.

Ушбу давр хусусиятидан келиб чиқиб, келгусида ҳам тождор вирус пандемиясига қарши курашиш масалалари борасидаги тарғибот ишларини давом эттирган ҳолда партия олдида турган вазифалар ва масъулиятни ҳис этиб, халқ ишончини оқлаш O‘zLiDeP  фаолиятининг асосий мезони бўлиб қолади.

Юлдуз Юлдашева,

O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    187
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+