O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг 8 ой давомида амалга оширган фаолияти танқидий-таҳлилий ҳолда кўриб чиқилди

26.09.2020, 12:56

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг 8 ой давомида амалга оширган фаолияти танқидий-таҳлилий ҳолда кўриб чиқилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Андижон вилоят Кенгашининг навбатдаги Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия вилоят Кенгаши аъзолари, партия ходимлари, фаоллари, халқ депутатлари вилоят кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибига қўйилган илк масала юзасидан O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова сўз олиб, партия Сиёсий Кенгашининг III  мажлисида кўрилган масалаларнинг мазмун-моҳияти билан йиғилганларни атрофлича таништирди. Партия Андижон вилояти фаолияти бўйича белгиланган вазифалар ижросига катта масъулият ва жиддий ташаббус билан ёндашиш зарурлиги таъкидланди.

Кенгаш йиғилиши кун тартибидаги иккинчи масала, яъни  O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг жорий йил ўтган даври давомидаги фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

-Таъкидлаш керак, бугун партия вилоят Кенгаши томонидан ўтган даврда қилинган ишлар, барча вазифалар, чора-тадбирлар кўлами, аввало, мамлакатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга мурожаатномаси доирасида берилган муҳим топшириқлар асосида ташкил этилган, халқимиз, сайловчилар манфаатлари учун хизмат қилишга йўналтирилган, - дейди O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси сектор мудири Сардорбек Марипов. -  Ушбу тизимда кадрлар билан ишлаш, партиянинг кадрлар захирасини шакллантириш ва малакасини ошириш, сафимизни билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш масаласи ҳар доим энг устувор вазифалардан бўлиб келган ва ҳисобот даврида ҳам ушбу йўналишда маълум ишлар амалга оширилган. Албатта, ютуқлар ўзимизники. Ҳаволанмаслик керак. Олдимизда турган мавжуд камчиликларга тезкор ва изчил режалар асосида ечим топиш зарур.

Шунингдек, йиғилишда ўтган вақт мобайнида партия ходимлари, фаоллари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Хусусан, камбағалликни қисқатириш, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни кенгайтириш, томорқачиликни ривожлантириш каби долзарб муаммолар ечими борасида бажарилган чора-тадбирлар муҳокама марказига чиқди. Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш, депутатлар фаолиятини янада жонлантириш, ёшлар ва аёллар қаноти лойиҳаларини оммалаштириш, сиёсий ўқувлар орқали салоҳиятли, дунёқараши кенг, юксак билимли кадрлар заҳирасини шакллантириш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Очиқ, ошкора руҳда ўтган кенгаш йиғилишида фаолиятида сусткашликка йўл қўйган туман, шаҳар кенгашларига интизомий чоралар белгиланиб, самарали натижаларга эришган ходимлар рағбатлантирилди.

 Хожимуҳаммад ХАСАНХОНОВ,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари.

  • Кўрилди
    445
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+