O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

26.09.2020, 12:58

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мажлислар залида O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Уни Кенгаш раиси Сирожиддин Одилов бошқариб борди.

Йиғилишда Сирожиддин Одилов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида сўзлаган нутқи ҳақида фикр билдириб, ўзбек тилида янграган бу тарихий маърузада Юртбошимиз Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар ўртасидаги ўзаро қўшничиликни янада ривождантириш ҳамда ҳозирги таҳликали, мураккаб замонда  ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратиш хусусидаги таклифлари дунё жамоатчилиги томонидан эътироф этилгани тарихий аҳамиятга эгалиги хусусида айтиб ўтди.   

Шунингдек, йиғилишда “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат  дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан  партиянинг вилоят ва туман, шаҳар Кенгашлари томонидан олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Партиянинг мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишда, партия сафларини кенгайтиришда, бадалларни ўз вақтида тўлашда  ҳамда  янги БПТлар очишда фаоллик кўрсатганлар рағбатлантирилиб, сусткашликка йўл қўйган туман Кенгаши раҳбарлари огоҳлантирилди ҳамда  камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича муддат белгиланди.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    527
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+