72 ёшли фермер онахон “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Наманган вилоят босқичига йўлланма олди

26.09.2020, 13:21

72 ёшли фермер онахон “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Наманган вилоят босқичига йўлланма олди

Айни кунларда O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлимининг ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиладиган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичлари бўлиб ўтмоқда. Ҳозирги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб, танлов номзодлари фаолият юритаётган жойида саралаб олиняпти.

Бугун  вилоят Кенгаши  ҳодимлари ва Наманган туман кенгаши вакилларидан иборат ишчи гуруҳ мазкур тумандан тавсия этилган ишбилармон аёллар фаолияти билан яқиндан танишди.

Танловда туманнинг энг сара  тадбиркор хотин-қизларидан ўн икки нафар томонидан ишлаб чиқарилаётган, яратилаётган, тайёрланаётган маҳсулотлар кўздан кечирилиб, улар орасидан уч нафар лидер аёллар ғолиб деб топилди ҳамда биринчи ўрин соҳибаси Тўпанисо она вилоят босқичига йўлланма олдилар.

Тўпанисо ая Райимжонова эсини танибдики, ер билан тиллашиб келади. Ўн ёшидан буён кетмон орқалаб, ер чопган бу ғайратли онахон етмиш икки ёш билан юзлашган бўлсаларда шижоатлари асло сўнмаган.

- Кўп йиллар давомида болаларга таълим-тарбия бериб, нафақага чиқдим. Ерни жуда яхши кўраман. Қачонлардир кўп ерим бўлади, деб ният қилардим. Ниятим ҳолис эканми, 2001 йилда “Тўпанисо ҳожи она” фермер хўжалигини ташкил этдик, - дейди Тўпанисо она. Шундан буён ҳар йили давлат режасини ортиғи билан бажариб келяпмиз. Ҳозирда тасарруфимизда 30 гектар ер бор, 15.5 га буғдой, 11 га ғалла, 6 га боғ, 1 га лимонария, 20 бош қорамол, 20 бош қўй, ўрдак, ғоз дейсизми, хатто асаларигача парвариш қиляпмиз. 2 гектар иссиқхонамиз ҳам бор, помидор-бодиринг пишиб етилиш арафасида турибди. 18 нафар иш-ходимларимиз бор, яна 50 нафар мавсумий ишчилар ҳам меҳнат қилишади.

- Фаолиятимни 2019 йилда бошлаганман, - дейди танловнинг иккинчи ўрин соҳибаси “Дил ҳамроқ лукс” оилавий корхонаси раҳбари Дилфуза Мўминова. Асосан трикотаж маҳсулотлари ва болалар учун кийим-бошлар тикамиз. Бу йил махсус ишчи кийимлар ҳам тайёрладик. Уларни ички бозорга етказиб беряпмиз. Қувонарлиси, туманимиздаги 15 нафар аёллар меҳнат қилиб, рўзғор тебратишяпти.

Ғолибларга партия томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Муаззам Ворисова,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    884
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+