Нуробод тумани “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг 15 нафар аъзолари тасдиқланди

26.09.2020, 13:34

Нуробод тумани “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг 15 нафар аъзолари тасдиқланди

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Нуробод Кенгаши томонидан “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилди.

Конференция ишида вилоят ва туман Кенгаши аппарати ходимлари, депутатлар, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, “Ёшлар қаноти” ва партия фаоллари иштирок этди.

Конференцияда дастлаб “Ёшлар қаноти”нинг ўтган даврда амалга оширган ишлари ва келгусида режалаштирилган вазифалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси ҳузурида ташкил этилган “Ёшлар парламент”ига Нуробод тумани “Ёшлар қаноти”нинг  бир нафар фаоли муносиб деб топилди.

Қўлга киритилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган қамчиликлар ҳам муҳокама этилди ҳамда уларни бартараф этиш, “Ёшлар қаноти”нинг ёшлар билан ишлаш самадорлигини янада ошириш, унинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Тадбир давомида Нуробод тумани “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг янги таркибдаги 15 нафар аъзолари тасдиқланди ҳамда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

  • Кўрилди
    731
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+