Андижонда O’zLiDePнинг сиёсий ўқувлари давом этмоқда

28.09.2020, 17:09

Андижонда O’zLiDePнинг сиёсий ўқувлари давом этмоқда

O’zLiDeP Андижон вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари аъзоларининг сиёсий билим ва кўникмаларини шакллантириш, тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ташкил қилинаётган сиёсий ўқувларнинг навбатдагиси бўлиб ўтди.

Унда дастлаб “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “COVID-19” пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида ташкил этиладиган ишларга батафсил тўхталиб ўтилди. Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти масъуллар томонидан батафсил тушунтирилди.

- Онлайн шаклда республика Сиёсий Кенгаш билан ҳамкорликда ташкил қилинган бугунги ўқув машғулотлари қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди, - дейди O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова. – Айниқса, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатларининг сайлов округлари, халқ депутатлари Кенгашлари ҳамда сиёсий партия билан ҳамкорликдаги фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, депутатлик фаолиятини самарали ташкил этиш механизмларини чуқурроқ ўргатиш бўйича ўтказилган маҳорат дарсларида иштирокчиларнинг салоҳиятлари, дунёқарашлари, билимлари янада яққолроқ намоён бўлди. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳларининг иш режалари ижросини таъминлаш, депутатлик эшитувларини ташкил этиш, назорат-таҳлил фаолиятини олиб бориш, доимий комиссиялар ва Кенгаш сессиялари кун тартибига масала киритиш юзасидан интерактив усуллар билан машғулотлар ўтказилгани ҳам сиёсий ўқувнинг савиясини оширишга хизмат қилди.

Ўқув машғулотлари давомида амалга оширилаётган ишлар ва сиёсий  тадбирларни ОАВда ёритишнинг асосий жиҳатлари, партия ходимларининг интернет билан ишлаши, ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинаётган партиявий лойиҳалар тўғрисида ҳам атрофлича тушунчалар берилди.

Шуҳратбек БОЗОРОВ,

 O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳузуридаги

сиёсий таълим маркази раҳбари.

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    655
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+