O‘zLiDeP Фарғонада имконияти чекланганлар ўртасида минифутбол мусобақасини ўтказди

28.09.2020, 17:23

O‘zLiDeP Фарғонада имконияти чекланганлар ўртасида минифутбол мусобақасини ўтказди

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан “O‘zLiDeP – соғлом турмуш тарзи тарафдори!” шиори остида имконияти чекланган спортчилар ўртасида минифутбол бўйича мусобақа ташкил қилинди. Унда спортчилар бор маҳоратларини ишга солиб, ўртоқлик учрашувини юқори савияда ўтказдилар.

- Партиямиз томонидан ўтказилаётган тадбирларда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди. Бугунги спорт мусобақамиздан кўриниб турибдики, пандемия даврини имконияти чекланганлар ҳам бекор ўтказмаганидан, доимий равишда спорт билан шуғулланганларидан далолатдир. Бу, албатта, баъзи юртдошларимизга намуна бўлади, деб ўйлайман, – дейди O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Асрор Қодиров.

Тарғибот тадбири аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш ва соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилишга қаратилгани билан барчада катта қизиқиш, унутилмас таассуротлар қолдирди.

Якунда эса барча иштирокчиларга партия ва депутатлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 Ж.Шамсуддинов,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    730
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+