Чуст тумани мутасадди раҳбарлари “Обод қишлоқ” дастури ижроси бўйича депутатларга ҳисобот берди

28.09.2020, 17:41

Чуст тумани мутасадди раҳбарлари “Обод қишлоқ” дастури ижроси бўйича депутатларга ҳисобот берди

Халқ депутатлари Чуст туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида  саккиз ойлик ҳисобот ҳамда  депутатлик гуруҳи олдида турган улкан масъулият ва устувор вазифалар кўриб чиқилди.  

Дастлаб Чуст тумани Йўл хўжалик пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси бошлиғи Бобур Еттибоевнинг хисоботи тингланди. Ҳисоботда айтилишича, туманда ички йўллар жумладан, аҳоли масканлари, хўжаликларни белгилайдиган йўллар, шунингдек, қишлоқлар, маҳаллалар ичидан ўтадиган йўллар тармоғини кенгайтириш, уларнинг ҳолатини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Чуст шаҳри маркази ҳудудидаги “Обод маҳалла” дастури асосида Ипак йўли, Наманган йўли ва Истиқлол кўчаларида ва Пансада МФЙ ҳудудини ободонлаштириш мақсадида 3,5 узунликдаги ички хўжалик йўлида таъмирлаш ишлари бажарилди. Шунингдек, йўл таъмирлашдаги муаммолар, мавжуд камчиликлар бир қанча кўчалар мисолида келтириб ўтилди ҳамда уларни бартараф этиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Мавзу юзасидан йўлланган саволларга депутатлар қониқарли жавоб олишди. 

Йиғилишда кўрилган иккинчи масала Туман ҳокимлигининг Ободонлаштириш бошқармасида саккиз ой мобайнида қилинган ишлар ва белгиланган режалар юзасидан маъруза ва савол-жавобларга бағишланди. 

- Жорий йилнинг 8 ойи давомида шаҳримизни гулзорга айлантириб, чирой очиши учун ободонлоштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилди, - дейди Чуст туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Қодиржон Ашурматов. – Хусусан, 720 дона 23650000 сўмлик манзарали дарахтлар ва 40810 дона 99062600 сўмлик турфа хил кўчатлар экилди. “Обод маҳалла” дастури бўйича шаҳардаги Наврўз МФЙ ҳудудидаги коинот кўчасини 450 метр қисмига тунги чироқлар билан ёритиш мақсадида “Обод қишлоқ” дастурига асосан 137 миллион сўмлик ҳаражат қилинди. 

Йиғилиш сўнгида депутатлар мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан баҳс-мунозарага киришишди. Талаб ва таклифлари билан ўртоқлашишди, ҳамда келгуси режалар, бажариладиган ишлар юзасидан келишиб олинди. O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Ҳаракатлар стратегияси ва Давлат дастурида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш учун қатъий режаларни белгилаб олишди. 

Шерзод Алиев,

O’zLiDeP Чуст тумани кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    946
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+