Йилига 200 минг доллар даромад топаётган Санобар Тожибоева Чустнинг ишбилармон аёли бўлди

28.09.2020, 17:53

Йилига 200 минг доллар даромад топаётган Санобар Тожибоева Чустнинг ишбилармон аёли бўлди

O’zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши ишчи гуруҳи аъзолари Ишбилармон аёл-2020 кўрик танлови ғолибларини излашда давом этар экан ҳунармандлар ҳамда тадбиркорлар юрти бўлган кўҳнаи замин Чуст туманига йўл олди. Ўрганишлар давомида фермер, тадбиркор, ҳунарманд аёллар сеҳрли бармоқлари билан яратаётган маҳсулотлари гувоҳи бўлишди.

Кўрик танловининг Чуст туман босқичида иштирок этган 15 нафар лидер аёллардан энг сара 3 нафари вилоят босқичига саралаб олинди. Танловнинг учинчи даражали дипломи билан ҳусусий тадбиркор Моҳигул Неъматжонова  тақдирланди.

Эътироф этиш керкки, ёш ва изланувчан тадбиркор Моҳигул томонидан 50 нафар хотин-қизлар тўқучвилик йўналиши бўйича фойдали меҳнат билан банд, ҳозирда маҳсулоти Россия, Қозоғистон Республикасига экспорт қилинмоқда.

Иккинчи даражали диплом билан Чуст дўпиллари моҳир устаси Нурхон ая Бойбоева тақдирланди.

Ҳозирги кунда Нурхон ая дўппи тикиш сирларини ўргатиш орқали 50 нафар ҳотин-қизларни атрофига жамлаган.

“Чуст Ўктамжон Сервиз” оилавий корхонаси раҳбари Санобар Тожибоева эса шарафли 1 ўринни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

2013 йилда ташкил топган мазкур оилавий корхонада турли хил трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Қўшни давлатлар, Россия ҳамда Белоруссия Республикасига 3 хил турдаги маҳсулотлар экспорт қилиш орқали йилига 200 минг доллардан ортиқ даромадга эга бўлмоқда.

Муаззам Ворисова,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    1080
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+