Президентимизнинг БМТ сессиясидаги нутқи партия тузилмаларида ўрганилмоқда

29.09.2020, 16:43

Президентимизнинг БМТ сессиясидаги нутқи партия тузилмаларида ўрганилмоқда

 O'zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши "Сиёсий таълим" маркази  томонидан давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи мазмун-моҳиятини ўрганиш мақсадида ZOOM дастури орқали онлайн  семинар ташкил этилди.

Семинарда партиянинг шаҳар ва туман Кенгаши масъул ходимлари, бошланғич партия ташкилоти аъзолари ва партия фаоллари иштирок этди.

Онлайн мулоқотда Нукус давлат педагогика институти ўқитувчиси А.Абатов ва Ёшлар парламенти аъзоси Д.Сарсенбаевларнинг маърузалари тингланди.

Унда сўзга чиққанлар  давлатимиз раҳбари  ўз нутқида ўткир ва жуда долзарб халқаро ташаббусларни  илгари сурганлигини таъкидлаб ўтди.

Хусусан, Президентимиз нутқида Марказий Осиё минтақасининг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлаш зарурлиги ва шу муносабат билан Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш,  Афғонистонда тинчлик ва барқарорликнинг ўрнатилиши, Орол ҳалокати ҳамда ҳозирги даврнинг турли экологик муаммоларни ҳал қилиш, жаҳоннинг йирик бозорларига чиқиш имкониятини берадиган транспорт-коммуникация йўлакларининг кўп вариантли тизимларини шакллантириш учун истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муҳим ғоялар илгари сурилган.

Эътиборли жиҳати келажагимиз эгалари бўлган ёшларимиз учун Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциясини қабул килиш тўғрисида берган таклифлари айнан юртимиз ёшларига бўлган яна бир эътироф эканлигини қайд этди.

Семинарда давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқидан келиб чиқадиган аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилгани ва уни жойларда ижросини таъминлаш борасида вазифалар белгилаб олинди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    501
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+