O’zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг фаолияти сарҳисоб қилинмоқда

29.09.2020, 16:44

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг фаолияти сарҳисоб қилинмоқда

Ҳозирги кунда O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан Қораўзак, Хўжайли, Шўманой, Чимбой, Мўйноқ, Бўзотов, Элликқалъа, Нукус туманлари ва Нукус шаҳрида ҳисобот Конференциялари ўтказилди.   

Жумладан, O’zLiDeP Тўрткўл туман Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот Конференциясида икки йил давомидаги фаолияти сарҳисоб қилинди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, туман  партия Кенгашининг ўтган йиллар давомида ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини янада ошириш, уларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, айниқса ишсиз уюшмаган ёшлар билан доимий равишда иш олиб бориш, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғибот этишда фаол ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қилинган ишлар, натижа ва камчиликлар танҳидий таҳлил қилинди. 

Қолаверса туман партия Кенгашидан Қорақалпоғистон  Республикаси  Конференциясига  жамоатчилик  Кенгаши  аъзоларидан 3 нафар фаол ëшлар делегат этиб сайланди.

Тахиатош туман Кенгаши томонидан ҳам ўтказилган ҳисобот Конференциясида партиянинг “Ёшлар қаноти” фаолиятининг ўтган йиллар давомида олиб борган ишлари сарҳисоб қилинди.

Ҳисоботда таъкидлаганидек,  ҳозирги кунда  туман бўйича 2 минг 624 нафар аъзонинг 1 минг 176 нафарини  яъни 45 фоизини  ёшлар ташкил этиб, улар 60 та бошланғич партия ташкилотига бириктирилган ҳолда фаолият юритмоқда. 

Партия ёшлар қаноти “Ҳар бир оила - тадбиркор”, “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастурлари доирасида тегишли ташкилотлар ва депутатлар билан ҳамкорликда аҳолининг муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида 800 та хонадонларга уйма-уй кириб, кредит олиш ва бошқа масалалардаги муаммолари ўрганилди.

Натижада 14 нафар ёшга кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Қолаверса, шу кунга қадар “Ёшлар қаноти” томонидан 300 дан зиёд сафдошларимиз аъзоликка қабул қилиниб, 8 та бошланғич партия ташкилоти очилди.

Конференцияда  кун  тартибидаги  масалалар  юзасидан фикр ва мулоҳозалар тингланиб, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши конференциясига жамоатчилик Кенгаши аъзолари ичидан муносиб фаол ёшлар делегат этиб сайланди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати 

  • Кўрилди
    209
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+