“Депутат соати”да ёшлар ўз муаммоларини очиқ айтишди

19.01.2018, 11:46

 “Депутат соати”да ёшлар ўз муаммоларини очиқ айтишди

O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар Кенгаши томонидан  куни кеча шаҳар тиббиёт коллежи ўқувчи ёшлари учун махсус “Депутат соати” ташкил қилинди.

Учрашувда партия шаҳар бўлими ходимлари, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари Шуҳрат Холмуродов, Маҳмуд Нормаматов, партия шаҳар бўлими раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Муҳаммадов ва “Ёш либераллар” клуби аъзолари, коллеж ўқувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда депутатлар томонидан ўқувчиларга O‘zLiDePнинг фаолияти, депутатлар вазифалари тўғрисида тушунча бериб ўтилди. Суҳбат давомида Президентимизнинг парламентга Мурожаатномаси бўйича 2018 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар, тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар ва инновацион фаолиятни ривожлантиришда берилаётган имтиёзлар тўғрисида сўз борди.

– “Депутат” деган сўзни кўп эшитганмизу, лекин уларнинг фаолияти ҳақида етарлича маълумотга эга эмас эдик, – дейди тиббиёт коллежи ўқувчиси  Ш.Бобоева. – Бугун депутатларимиз биз ёшларнинг йиғилиб қолган саволларимизга батафсил жавоб беришди. Бундан ташқари, юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, янгиликлар билан бир қаторда, Президентимизнинг парламентга Мурожаатномаси хусусида ҳам фикр алмашдик.                                                                             

Тадбир давомида талаба ёшлар депутатлик фаолияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларга доир ўзларининг қизиқтирган саволларига партия ходимлари ҳамда депутатлардан жавоб олишди.

 М.ХУДАЙБЕРДИЕВА,

 Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашидаги

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг

 ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1599
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+