Тадбиркор рағбатлантирилгани сари ишлашга интилаверади
29.09.2020, 16:48
Президентимиз томонларидан тадбиркорликни ривожлантириш, қулай бизнес муҳитини яратиш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида сўнгги йилларда тадбиркорлик фаолияти янада тараққий этиб, уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги ва экспортдаги улуши ҳам ортиб бормоқда.
Президентимиз раислигида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик қўллаб-қуватлаш орқали иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш, янги корҳоналар очилишини рағбатлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва буларнинг натижасида аҳоли бандлигини таъминлашга эришиш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур йиғилишда иқтисодий комплексга кирувчи вазирлик ва муассасалар “тадбиркорга хизмат қилувчи” ташкилотга айланиши зарурлиги таъкидланди. “Қониқарсиз” деб баҳоланган туман ва шаҳарларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, “яхши” ҳудудларнинг тажрибасини оммалаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Жойларда тадбиркорлик фаолиятини бошлашга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ҳал этиш, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг ташаббусларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш, банклар томонидан маблағ берилган, лекин хомашё, энергия ресурси ёки логистика каби сабабларга кўра тўхтаб қолган лойиҳаларни ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, фаолиятини кенгайтираётган тадбиркорларнинг интилишларни рағбатлантириш, корхоналарни йириклашишга ундайдиган қулай муҳит яратиш зарурлиги таъкидланди.
Шу мақсадда, тадбиркорлик субъектларига берилаётган имтиёзларни табақалаштириш, ўрта бизнес тоифасига кириши мумкин бўлган корхоналарни аниқлаб, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан мақсадли маблағлар ажратиш, маҳсулотини сертификатлаш, илм ва инновация харажатларини қисман қоплаб бериш каби чоралар орқали уларга кўмаклашиш муҳимлиги айтилди.
Давлатимиз томонидан бизнесни ривожлантиришга берилаётган бундай эътибор ва яратиб берилаётган кенг имтиёз ва имкониятлар биз тадбиркорларни янада руҳлантириб, янгидан-янги лойиҳаларни амалга ошириш, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли бандилигини таъминлаш ва уларнинг турмуш фаровонлигини яхшилашга муносиб ҳисса қўшишга ундайди. Тадбиркор рағбатлантирилгани сари ишлашга интилаверади!
Ғиёсиддин Бабаханов,
Халқ депутатлари Наманган шаҳар
Кенгаши депутати
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг