O‘zLiDeP Паркент туман Кенгаши фаолияти сарҳисоб қилинди

30.09.2020, 15:33

O‘zLiDeP Паркент туман Кенгаши фаолияти сарҳисоб қилинди

O‘zLiDeP Паркент туман Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда партия вилоят Кенгаши вакиллари, Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашига O‘zLiDePдан сайланган депутатлар ҳамда партиянинг фаол аъзолари иштирок этди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиядаги нутқида илгари сурилган ташаббуслар атрофлича муҳокама қилиниб, бу борада партия ва унинг олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар ана шундай нуфузли анжуманда маъруза қилиш имконияти давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, халқаро майдондаги обрў-эътибори, мамлакатда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, турли миллат ва элатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга катта замин яратиши хусусида фикр-мулаҳазалар юритдилар. Айниқса, давлатимиз раҳбари ўз нутқида ўткир ва долзарб халқаро ташаббусларни илгари сурганлиги Ўзбекистоннинг БМТ доирасидаги муҳим халқаро ташаббуслар ижодкорига айланиб бораётганини дунё жамоатчилигига яна бир бор намоён этганлиги таъкидланди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Бахтиёр Руҳиддинов O‘zLiDeP Паркент туман Кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, шу куни Паркент тумани Ёшлар қанотининг конференцияси ҳам бўлиб ўтди. Унда партиянинг “Ёшлар қаноти” фаолиятининг ўтган йиллар давомида олиб борган ишлари сарҳисоб қилинди.

Ҳисоботда таъкидлаганидек,  ҳозирги кунда  туман бўйича 3 минг 986 нафар аъзонинг 1 минг 176 нафарини,  яъни 30 фоизини  ёшлар ташкил этиб, улар 42 та бошланғич партия ташкилотига бириктирилган ҳолда фаолият юритмоқда. 

Конференцияда  кун  тартибидаги  масалалар  юзасидан фикр ва мулоҳозалар тингланиб, вилоят Ёшлар конференциясига партиянинг ёш ва фаол аъзоларидан 11 нафари делегат этиб сайланди.

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    786
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+