Юксак ҳурмат-эҳтиромимиз сизга, азиз устозлар!

01.10.2020, 20:56

Юксак ҳурмат-эҳтиромимиз сизга, азиз устозлар!

Дунёда бирорта касб эгаси йўқки, ўзининг муваффақияти ёки элу юрт томонидан қилинган эътирофи тимсолида Сиз муҳтарам устозларнинг машаққатли меҳнатини ҳис қилмаган бўлса. Башарти шундай экан, Сиздек азиз ва муҳтарам зот қаршисида бош эгиб таъзим қилишга, қўлимизни кўксимизга қўйиб, қалбдан миннатдорчилик билдиришга доим тайёрмиз.

Мамлакатимизда кейинги тўрт йилда ўқитувчиларга эътибор янада юксалиб, меҳнати қадр топмоқда. Қулай имконият, иш ва меҳнат шарт-шароитлари яратилаяпти. Бу улуғвор саъй-ҳаракатлар янада бардавом бўлади, албатта.
Бинобарин, келажагимиз ворислари бўлмиш ёш авлодни билимли ва салоҳиятли қилиб тарбиялашда Сиз устозларнинг қалб ҳароратингиз, самимий муҳаббатингиз бугун турли соҳаларда фаолият олиб бораётган миннатдор шогирдларингиз қалбида акс этиб турибди.

Президентимиз Устоз ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқида "Биз ҳар биримиз ҳаётда қандай муваффақият ва натижаларга эришган бўлсак, бу ютуқларда сизларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз. Шу боис, мана шундай қувончли кунда барча шогирдларингиз, бутун халқимиз номидан сизларга юксак ҳурмат-эҳтиромимиз, эзгу тилакларимизни билдириб, чин дилдан таъзим қиламиз” дея айтган фикрлари Сизларга билдирилган юксак ишончнинг ёрқин намунасидир.

Устозлар! Шу қутлуғ кунда Сизларни касб байрамингиз билан самимий муборакбод этишдан жуда бахтиёрман. Оилавий бахт-иқбол ва мустаҳкам соғлик доимий ҳамроҳингиз бўлсин!

Дилбар Усмонова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    326
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+