Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

05.10.2020, 14:57

Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгашининг тўққиз ойлик якунларига бағишланган йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтган сайловларда O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши томонидан тавсия этилган номзодлардан шаҳар Кенгашига 15 нафар номзодлар сайловларда ғолиб чиқишди.

Ўтган даврда тегишли идора ва ташкилотларга 102 та депутатлик сўровлари киритилган. Халқ депутатлари кенгашлари доимий комиссияси йиғилишларига 4 маротаба, Халқ депутатлари кенгашлари сессиялари муҳокамасига 3 та  таклиф киритилди. Сайловчилар томонидан қилинган мурожаатларнинг 92 фоизи ижобий натижалар билан ҳал этилди. Қолганлари тегишли мутассади ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганилиб чиқилмоқда. Шунингдек, шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан 29 та учрашув ва мулоқотлар чоғида ҳам сайловчилар томонидан тушган 7 та оғзаки мурожаатлар 10 кун муддатларда ҳал қилинди. Уларда 2431 нафарга яқин партия фаоллари ва сайловчилар иштироки таъминланган.

O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгашида бошланғич партия ташкилотларининг сони 77 тани ташкил этмоқда. Партия аъзолар сони 2137 нафардан 2534 нафарга етган.

Бундан ташқари депутатлар томонидан кам таьминланган, боқувчисини йўқотган, ёлғиз яшаётган 100 дан ортиқ хонадонларга ташриф уюштирилиб, турли ижтимоий ва ҳомийлик ёрдамлари берилди. “Бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун!” шиори остида акция ташкил қилди. Акция доирасида депутатлар 200 дан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатди, 10 нафар аёл доимий, 5 нафар хотин-қизлар касаначилик асосидаги ишга таклиф қилинди.

Сардоба сув омборида рўй берган фожиада талофат кўрган оилаларга ҳам депутатлар томонидан моддий ёрдамлар ташкил этилди.

Очиқ, танқидий-таҳлилий руҳда ўтган Кенгаш йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Шу куни O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот-сайлов конференцияси ҳам бўлиб ўтди. Конференцияда асосий эътибор “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолиятини таҳлил қилиш ва келгусида режалаштирилган вазифалари атрофлича муҳокама қилинди. Йиғилиш давомида “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгашининг 15 нафар аъзолари таркиби сайланди ҳамда вилоят конференциясида иштирок этувчи делегатлар таркиби тасдиқланди.

Тадбирдан сўнг “Ёшлар парламенти” шаҳар кенгаши аъзолари ҳамда “Ёшлар қаноти” фаоллари Гулистон шаҳрида яқинда ташкил этилган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркига саёҳат уюштиришди. Ёшлар томонидан шаҳарда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган ҳамда IT соҳасига чуқур қизиқишлари бўлган бир қатор ёшларни ушбу марказда имтиёзли таълим олишлари учун қўшимча ўқув тўгараклари ташкил этиш режага киритилди. 

Ўқув курслари давомида ёшларга етук мутахассислар томонидан грант лойиҳаларида иштирок этиш ва дастурлаш кўникмалари бериб борилишига келишиб олинди.

              Лола Кенжаева,

            O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши

                             Аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    483
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+