Наманганда ишбилармон аёллар тақдирланди

05.10.2020, 15:07

Наманганда ишбилармон аёллар тақдирланди

Наманганликларнинг ишбилармон, ҳунарманд, ғайрату шижоатли халқи  ва ўзига хос тадбиркорлик мактаби бутун мамлакатга донғи кетган, десак асло муболаға эмас. Айниқса тадбиркорлар сафида кундан кунга аёллар сонининг ортиб бориши қувонарлидир. Бу борада O'zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ташкил этилаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг алоҳида ўрни бор.

Ушбу танловнинг Наманган вилоят босқичи ўтказилди.

Ушбу танловнинг туман босқиларида 150 дан ортиқ тадбиркор ва ишбилармон аёллар иштирок этдилар. Жойларда иштирокчилар фаолияти ўрганилиб хакамлар ҳайъати томонидан юксак баҳоланди. Иштирокчилар орасидан энг фаоллари танловнинг вилоят босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритдилар.

Кўрик-танловнинг вилоят босқичида туман ва шаҳарлар кесимида ғолибликни қўлга киритган 12 нафар хотин-қизлар қатнашдилар. Иштирокчилар орасидан энг саралари  “Замонавий тадбиркор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Энг кўп иш ўрни яратган ишбилармон аёл”  ҳамда “Ташаббускор аёл” номинациялари бўйича  ғолиб деб топилдилар.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, Наманган тумани вакили Тўпанисо ая Райимжонова вилоят босқичида ҳам ғолиб деб топилиб, 1-ўринга муносиб кўрилди.

Тадбир якунида танлов совриндорларига партия дипломи ва эсдалик совғалари топширилди.

Юлдуз Юлдашева,

O'zLiDeP Наманган  вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    930
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+