Навбаҳор туманида партиянинг Ёшлар қаноти фаолияти сарҳисоб қилинди

06.10.2020, 16:42

Навбаҳор туманида партиянинг Ёшлар қаноти фаолияти сарҳисоб қилинди

O'zLiDeP Навбаҳор туман кенгаши томонидан “Ёшлар қаноти” гуруҳининг конференцияси бўлиб ўтди.

Навбаҳорлик ёшларни бир жойга жамлаган ушбу тадбирда "Ёшлар қаноти" фаолиятининг 9 ойлик сарҳисоби кўриб чиқилди.

Шунингдек, “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгаши кўмагида ёшлар билан ишлаш самадорлигини янада ошириш, ёшларни эзгу мақсадлар йўлида жипслаштириш, шу билан бирга Кенгаш фаолиятини ҳам  такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди. Фаоллар томонидан айтилган таклифларга асосан, галдаги вазифалар учун чора- тадбирлар йўл харитасини тузиш ҳамда уни тасдиқлаш, ЎзЛиДеП Навоий вилояти “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгаши Конференциясига делегатлар сайлаш масалалари кўриб чиқилди.

Конференцияда O'zLiDeP Навбаҳор туман Кенгаши Ёшлар қаноти Жамоатчилик Кенгаши раиси ҳам сайланди.

Ёшлар қаноти фаоллари томонидан партия жамоатчилик Кенгаши қошида Ёшлар Пресс клубини ташкил этиш бўйича таклифи билдирилди ва маъқулланди.

Конференция якунида йил давомида партиянинг тарғибот-ташвиқот ишларида фаол иштирок этган бир гуруҳ ёшлар партия туман кенгаши ва депутатлар томонидан рағбатлантирилди.

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    628
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+