Мини-футбол бўйича O'zLiDeP Хива шаҳар Кенгаши кубоги мусобақаси ўтказилди

07.10.2020, 17:07

Мини-футбол бўйича O'zLiDeP Хива шаҳар Кенгаши  кубоги мусобақаси ўтказилди

O'zLiDeP Хива шаҳар Кенгаши ташаббуси билан мини-футбол бўйича мусобақа ташкил қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Хива шаҳридаги 6-сон умумий ўрта таълим мактаби директори, Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгаши депутати Ҳудайқули Исмаилов томонидан мазкур мактабда спорт майдончаси қурилиб ишга тушурилди.

Мазкур янги барпо этилган стадионда ташкил этилган мусобақада шаҳарда фаолият юритаётган қатор ташкилотлар ходимларидан иборат 8 та жамоалар ўзаро баҳс олиб боришди.

Уч кун давомида ўтказилган мусобоқа якунида 3-ўринни “Урганчтрансгаз” унитар корхонаси жамоаси, 2-ўринни Хива шаҳар тадбиркорларидан иборат “Тадбиркорлар” жамоаси, 1-ўрини Хива Магистрал Газ Қувирлари бошқарамасининг “Заунгур” жамоаси эгаллади.             

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси И.Файзуллаев мусобақа ғолиблари, иштирокчилари ва ташкилотчиларига диплом ва совғаларни топширди.

Насиба ВАИСОВА,

O'zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    926
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+