«Ишбилармон аёл» кўрик-танловининг Навоий вилояти босқичи қандай якунланди?

08.10.2020, 16:21

«Ишбилармон аёл» кўрик-танловининг Навоий вилояти босқичи қандай якунланди?

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Навоий вилоят босқичи ҳам якунига етди. Пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда, сайёр кўрик асосида ташкиллаштирилган ушбу танловда 23 ёшли Мерей Аманбаева республика босқичига йўлланма олди.

Мерей Аманбаева ёш бўлишига қарамай, “Чингизхон-Мерей” МЧЖга раҳбарлик қилиш жараёнида, хотин-қизлар ўртасида тадбиркорлик ва фермерликни яхши йўлга қўйиб, энг кўп доимий иш ўринларини яратди. Шунингдек, аҳолига сервиз ва хизмат кўрсатишни ташкил этиб, қишлоқ шароитида ишлаб чиқаришни ривожлантиришгда ҳам ғайрат ва шижоат кўрсатиб келмоқда.

Бундан ташқари кўрик-танловда иштирок этиш истагини билдирган 11 нафар ишбилармон хотин-қизлар фаолиятини тақдим этилган ҳужжат,  видеоролик ҳамда фотожамланмалар асосида жойига бориб кўриб-чиққан ҳакамлар ҳайъати Мерей Аманбаеванинг ижтимоий сиёсий фаоллигига, шунингдек, инновацион режаларининг теранлигига ҳам алоҳида эътибор қаратишди.

Йилқичилик, балиқчилик, хусусий боғча ва жамоат ишларидаги фаоллиги туфайли "Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг республика босқичида энг ёш иштирокчи бўлиши тахмин қилинаётган Мерей экспорт-импорт салоҳиятини оширишда тадбиркорларга кўмаклашиш учун  кансалтинг марказини ташкил этишни ҳам режалаштирган.

-Бу йилги танловга ўтган йилдагидан ҳам кўра кучлироқ қизиқиш бўлди. Бир неча ойларга чўзилган карантин сабабли иштирокчилар масаласида ўринсиз таҳликага тушган эканмиз. Кўрик-танловда иштирок этишни истаб, ҳужжат масалаларидагина муаммоси бўлган ва ёки бошқа майда сабаблар билан қатнаша олмаган хоҳловчилар ҳам бўлди, - дейди O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши аёллар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Шалола  Шокирова.

Танлов низомига кўра “Замонавий ташаббускор аёл”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқни ижтимоий ривожлантиришда фаоллик кўрсатган фермер аёл”, “Инвестицияларни жалб қилишда ташаббус кўрсатган ишбилармон аёл”, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинацияси ғолиблари ҳам аниқланиб, O'zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан рағбатлантирилди.

O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    862
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Behzod Quchqorov2020-10-12 15:07:11

Barakalla goliblikni qulga kiritgan Meriyni respublirespublika bosqichda omad tilayman


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+