Фарғонада “Ёшлар қаноти”нинг фаолияти сарҳисоб қилинди

08.10.2020, 17:26

Фарғонада “Ёшлар қаноти”нинг фаолияти  сарҳисоб қилинди

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Баҳром Раҳмоналиев, партиянинг вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, партия туман Кенгашидаги “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик Кенгаши аъзолари, Сенат ва Олий Мажлис ҳузуридаги Ёшлар парламенти  аъзолари, халқ депутатлари, туман (шаҳар) Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи  аъзолари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этдилар.

Конференцияда O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Жавоҳир Шамсуддиновнинг “Ёшлар қаноти” фаолиятининг ўтган йиллардаги фаолияти сарҳисоби тингланди.

Унда таъкидланишича, бунги кунда O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши таркибида 50 минг нафарга яқин аъзолар бўлиб, уларнинг 15300 нафардан зиёдини ёшлар ташкил қилади.

Ўтган йилларда “Янги авлод кадрлари” лойиҳалари орқали йигит-қизларимизнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этишга кўмаклашилди. 5 та олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик ҳақидаги меморандум имзоланиб, унинг доирасида 1170 талаба тўғрисида маълумот шакллантирилди, шундан 795 нафари O‘zLiDeP таркибига қабул қилинди ва 362 нафари партиянинг истиқболли кадрлар захирасига киритилди.

“Парламентда менинг ўрним” мақсадли лойиҳаси орқали ёшларни парламент фаолияти билан яқиндан таништириш, янги қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш ва қабул қилиш жараёнига жалб этиш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини оширишга эришилмоқда. Мазкур лойиҳада фаол иштирок этган  190 нафар йигит-қиз партиянинг кадрлар захирасига киритилди.

Жорий йилда Президентимиз ташаббуси билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Сенати қошида “Ёшлар парламенти” ташкил этилди. Қувонарлиси, унда “Ёшлар қаноти”нинг фаоллари ҳам яхши натижани қўлга киритдилар.

Ёшларни тадбиркорлик йўналишига жалб қилиш бўйича партия томонидан вилоятимизнинг 19 та туман(шаҳар)ларида ўқув семинарлар ташкил этилиб, унга 900 яқин ёшлар қамраб олинди. Ўқувлар давомида ўзининг аниқ ғоясига эга бўлган ёшларга ўз бизнес режаларини тузишларига амалий ёрдамлар берилди.

Ўқувларда иштирок этган ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилган “Start up” партиявий ло­йиҳаси доирасида 61 нафар ёшлар томонидан ишлаб чиқилган бир қатор инновацион ва истиқболли ғоялари қарийб 621 млн. сўм миқдоридаги кредитлар эвазига молиялаштирилди.

Шунингдек, “Касбим фахрим” лойиҳаси доирасида Партия электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар раҳбарлик қилаётган ишлаб чиқариш, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларидаги мавжуд бўш иш ўринларини аниқлаб уларнинг талаблари асосида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб унда 763 нафардан ортиқ бандлиги таъминланмаган фуқаролар, айниқса, ёшлар ишга жойлаштирилди.

Шу куни ёшларнинг таклифи ва қўллаб-қувватлаши билан вилоятда “Ёш тадбиркорлар” ва “Қизларжон” клублари ташкил этилди. Бу клублар ҳам ёшларни янада қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши алоҳида айтиб ўтилди.

Конференцияда «Ёшлар қаноти»нинг ёшлар билан ишлаш самадорлигини ошириш ва унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган “Йўл харитаси” ва «Ёшлар қаноти» Жамоатчилик Кенгаши таркиби тасдиқланди. Бундан ташқари, Республика «Ёшлар қаноти» Жамоатчилик Кенгаши Конференциясига делегатлар сайланди.

Тадбир якунида бир гуруҳ фаол ёшлар ташаккурнома билан тақдирланди. Шунингдек, партия сафига янги қабул қилинган фуқароларга аъзолик гувономалари топширилди.

Шоҳсултон Тўхтаматов,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

  • Кўрилди
    994
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+