Шижоатли O‘zLiDeP фаоли конференция делегатлигидан нега чиқарилди?

08.10.2020, 18:10

Шижоатли O‘zLiDeP фаоли конференция делегатлигидан  нега чиқарилди?

Маълумки, O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” Низомига мувофиқ анъанавий ўткизилиб келинаётган Республика Конференциясига ҳудудий “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгашларидан делегатлар сайлаш давом этмоқда.

Куни кеча партиянинг Навоий вилояти Кенгаши томонидан бўлиб ўтган “Ёшлар қаноти” ҳисобот сайлов конференциясида ҳам делегация таркиби кўриб чиқилди.

Бир гуруҳ O‘zLiDeP фаоллари, депутатлар, ОАВ ходимлари иштирокида бўлиб ўтган мазкур Конференцияда дастлаб вилоят “Ёшлар Қаноти” жамоатчилик Кенгашининг йил давомида амалга оширган ишлари, галдаги вазифалар, ҳудудий партия ташкилотининг келгуси йил чора-тадбирлар йўл харитаси муҳокамаси каби масалалар ўртага ташланди.

Шунингдек, Кенгашнинг тўққиз ойлик фаолияти қониқарли эмаслиги ҳисобга олиниб, “Ёшлар қаноти”нинг янги таркиби тузилди. Конференция иштирокчиларининг таклифларига биноан ёш депутат Беҳзод Савуров Навоий вилояти “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгаши раиси этиб тайинланди ва Кенгаш ишини янги йўналишлар, янги тамойиллар асосида фаоллаштириш вазифаси юклатилди.

Кун тартибидаги яна бир масала - “Ёшлар Қаноти” Республика Конференциясига делегатлар сайлови қизғин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди. Делегация таркибини тузишда гендер тенглик ҳисобга олинмагани иштирокчилар томонидан норозилик келтириб чиқаргани боис, шижоатли фаол сифатида таркибга кирган Қуаншбек Ережепбаев ўрнига “Ёшлар қаноти” Навоий шаҳар Кенгаши фаоли Мерей Аманбаева номзод этиб кўрсатилди.

Конференция якунида O‘zLiDeP Навоий вилояти “Ёшлар қаноти” Кенгаши  саъй-ҳаракати билан 34 нафар ёшларнинг ишсизлик муаммолари бартараф этилгани алоҳида эътироф этилди.

O‘zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    714
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+